Ovallar
Qiyofa
Оваллар (лот. овум — тухум) — ясси, қавариқ ёпиқ эгри чизиқлар. Масалан, айлана, эллипс. Агар овал етарлича силлиқ бўлса, уларнинг эгрилиги максимум ва минимумга эришадиган камида 4 учга эга бўлади (эллипсда тўртта). Овал нуқталари орасидаги масофанинг аниқ юқори чегараси унинг диаметри, би-рор йўналишдаги уринмалари орасидаги масофа шу йўналишдаги эни дейилади. Мас, эллипенинг ОАХ йўналишдаги эни В[В2 га, ОБт йўналишдаги эни АтА2 га тенг. Айлананинг эни ҳамма йўналишда бир хил. Расмда яна бир неча эни ўзгармас овал (Рело учбурчаклари) кўрсатилган. Эни ҳ ўзгармас бўлган овалнинг узунлиги нҳ га тенг (Барбе теоремаси). Баъзан, овал деганда умуман ўз-ўзини кесмайдиган ёпиқ чизиклар тушунилади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |