Ovoz operatori
Qiyofa
Овоз оператори — кинода филмни суратга олувчи ижодий жамоа аъзо-си. Ссенарий муаллифи ва режиссёрнинг умумий ғоясига мувофиқ филмни овозлаштиради.Филм овози безагининг бадиий ва техник сифатига жавоб беради. Овозлар изоҳини тайёрлайди, актёрлар овозини синаш учун ёзиб олади. Фонотека материалларини танлайди, синхрон овоз ёзиш, мусиқа ва шовқ-инларни ёзиш каби ишларни амалга оширади. Радиоэшиттириш, телевидение ва овоз ёзиб олиш студияларида Овоз оператори магнит фонограммаларини ёзиб олади ва эшиттиради. Овоз режиссёри раҳбарлигида ёзиб олинган фонограммаларни монтаж қилади, улардан нусха олади ва эски фонограммаларни таъмирлайди.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |