Ovring
Овринг — Тожикистоннинг тоғлик ҳудудларида тик тоғ ён бағирларидан ўтган тор йўлларнинг илмий адабиётда қабул қилинган номи. О. қояларни ўйиб, мустаҳкам қозиклар устига шох-шаббалар тўшаб ишланади. Ўтиб бўлмайдиган жойларга осма кўприклар қурилади. Тик силлиқ қояга баланд зинапоялар осиб қўйилади. Баъзан қоянинг тепасига катта қозиқлар қоқилади, пишиқ новдалардан эшилган арқон ҳалқа шу крзикларга осилади. Арқон халқаларнинг пастки учига ғўлалар ётқизилади. Кишилар ана шу ғўлалар устидан юради. О.лар, асосан, пиёда юришга мўлжалланган. Баъзи қисмларида эшак-отларда ўца ҳам бўлади. О.ларни тепадан тушган сув, тошлар ва қор кўчкилари ишдан чиқаради. Шуғнон ва Рушонда О. маржа (марза), парин (паринд), Яғнобда ра-фақ дейилади. Тоғларда катта йўллар қурилиши муносабати билан О. ўз аҳами-ятини тобора йўқотмокда.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |