„Овсар Wилсон“ (талаффузи: Овсар Вилсон) (инглизча: Пудд'нҳеад Wилсон) — америкалик ёзувчи Марк Тwаин қаламига мансуб роман. Илк бор 1893-94-йиллада „Тҳе Cентурй Магазине“ журналида чоп этилган. Китоб ўлароқ 1894-йил нашр қилинган. Асар бир неча тилга, жумладан, ўзбек тилига таржима қилинган.

Овсар Wилсон

Илк нашр муқоваси
Асл номи Пуддънҳеад Wилсон
Муаллиф(лар) Марк Тwаин
Таржимон(лар) Шоир Усмонҳўжаев
Тил инглизча
Жанр(лар)и роман
Нашр этилган санаси 1894
Нашриёт „Ёш гвардия“
Ўзбек тилида нашр этилган санаси 1986
Саҳифалар сони 150

Сюжети

Миссури штатининг Даwсонъс Ландинг шаҳарчасининг ўзбилармон ва эгоист турғуни Том Дрисcолл (талаффузи: Том Дрисколл) бой амакисини ўлдиради. Ҳамма қотилликда италиялик ака-ука Cапеллолардан (талаффузи: Капелло) гумонсирайди.

Шаҳарга кўчиб келган Давид Wилсон (талаффузи: Девид Вилсон) бармоқ изларини ўрганишга қизиқади. Ўша пайтда жиноятларни бармоқ излари ёрдамида ечиш кенг тарқалмаган бўлади. Шунинг учун ҳам шаҳар аҳолиси Вилсон вақтини беҳуда нарсага сарфлайди, деб унга „овсар“ лақабини беришади.

Судда Вилсон бармоқ излари ёрдамида қотилликни Том амалга оширганини далиллаб беради. Бундан ташқари, Вилсон Том гўдаклигида алмашиб қолганини ва Дрисcолл оиласининг ҳақиқий меросхўри эмаслигини кўрсатиб беради.

Романда Миссуридаги ирқчилик тасвирланган. Ҳатто қонида озгина қора танлилар қони бўлганлар ҳам таҳқирланади. Бунга ҳамма, ҳатто қайсидир маънода қора танлиларнинг ўзлари ҳам оддий қарайди.

Қаҳрамонлари

  • Рохй (талаффузи: Рокси) – қул қиз
  • Тҳомас „Том“ Дрисcолл (талаффузи: Томас „Том“ Дрисколл) – Перcй Дрисcоллнинг ўғли; гўдаклигида Рохининг боласи Чамберс (талаффузи: Чамберс) билан алмашиб қолади
  • Чамберс (талаффузи: Чамберс) – Рохйнинг боласи
  • Ака-ука Cапеллолар (талаффузи: Капелло) – бир-бирга жуда ўхшаш италиялик эгизаклар
  • Давид "Пудд'нҳеад" Wилсон (талаффузи: Девид „Пудинҳед“, яъни овсар Вилсон) – ҳуқуқшунос

Ўзбекча таржимаси

Асарни ўзбек тилига „Правда“ нашриёти 1980-йил чоп этган русча нашридан Шоир Усмонҳўжаев таржима қилган. Ўзбекча нашр 1986-йил Тошкент шаҳрида „Ёш гвардия“ нашриётида чоп этилган.

Ҳаволалар