Охим (қадимги юнонча: Ὄχιμος) — қадимги юнон мифологиясидаги қаҳрамон. Гелиос ва Роданинг етти ўғлининг энг каттаси. Родос ҳукмдори (Эгей ороллари)[1].

Охим
Жинс эркак
Отаси Гелиос
Онаси Рода
Турмуш ўртоғи Гегетория
Болалари Кидиппа

Мифологияси

Тахтга кўтарилишдан олдин ака-укалар биродарининг жонига қасд қилишган. Етти ака-ука гелиодлар Родосда яшаган. Ака-укалар Актий, Триоп, Макарей ва Кандал ўз биродари Тенагни ўдиришган. Шундан сўнг ўз оролларидан қочиб кетишган, Охим ва Кенаф эса жиноятга алоқадор бўлмаганлиги учун қолишган[2].

Охим орол устидан назоратни эгаллаб, Иалис минтақасига жойлашади ва у ерда Ахая шаҳрига асос солади[3].

Охим нимфа Гегеторияга уйланади, уларнинг қизи Кидиппа (Кирбия деб ҳам аталади) дуёга келади. Диодорнинг сўзларига кўра, Охим қизини акаси Керкафга турмушга берган. Плутархнинг сўзларига кўра, отаси уни Окридионга унаштирган, аммо уни севиб қолган Керкаф хабарчини уни ўзига олиб боришга кўндирган. Керкаф ва Кидиппа қочиб кетишган ва Охим қариганда қайтиб келишган[4].

Керкаф ва Кидиппанинг учта ўғли (Линд, Иалис ва Камир) Родос оролини мерос қилиб олишган. Родосдаги учта шаҳар уларнинг номи билан аталган[5].

Страбон ўзининг „География“ номли ХИВ китобида Родос бўйлаб ҳаракатланиш контекстида Иалис, Линд, Камир ҳудудлари ва Охима акрополиси ҳақида хабар беради:

Линддан кейин Иксия ва Мнасирий деган жойлар келади. Ундан кейин Зевс Атабирийга баг'ишланган маҳаллий тог’ларнинг энг баланди - Атабирий келади; со’нг - Камир, кейин эса Иалис қишлог'и, унинг устида Охирома деб номланган акропол жойлашган.

Маданий таъсири

Червон охим (лотинча: Лйcаэна очимус) Лйcаэнидаэ оиласига мансуб кундузги капалак.

Манбалар

  1. ↑ Диодор Сицилийский. Историческая библиотека В 56, 5
  2. ↑ Диодор Сицилийский. Историческая библиотека В 56; 57
  3. ↑ Диодор Сицилийский. Историческая библиотека В 57, 7
  4. ↑ Страбон. География. ХИВ.2.12; c. 655
  5. ↑ Плутарх. Греческие вопросы 27