Охур – чорва моллари (қўй, эчки, сигир, от)га ем-хашак (пичан, силос, аралаш озуқа) бериладиган мослама (идиш). Катта-кичиклиги, юза-чуқурлиги молларнинг сонига, ёшига, турига, боқилиш усулига қараб белгила-нади. Асосан ёғочдан ясалади, баъзан металл, пластмасса, бетондан ҳам қурилиши мумкин. Охурнинг бир томонлама (моллар фақат бир томондан овқатланадиган), икки томонлама, умумий ва алоқида-алоҳида, муқим (стационар) ва кўчма хиллари бўлади. Йилқичилик фермарларида деворга осиб қўйиладиган охур ҳам бўлиши мумкин. Замонавий фермаларда, асосан, автомат охур қўлланади. Паррандачилик фермерларида дон-дун ва сув тушиб туришига мосланган автомат-охурдан фойдаланилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил