Oy
- Ушбу мақола Ер йўлдоши ҳақидадир. Ой сўзининг бошқа маънолари учун Ой (маънолари) мақоласига қаранг.
|
Ойнинг Ердан кўриниши | |||||||
| Меҳвар таснифи | |||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Периметр | 2,413,402 км (0.016 АБ) | ||||||
| Экссентриситет | 0.0554 | ||||||
| Перигей | 363,104 км (0.0024 АБ) | ||||||
| Апогей | 405,696 км (0.0027 АБ) | ||||||
| Сидерик давр | 27.32166155 кун (27 кун 7 соат 43.2 дақ) | ||||||
| Синодик давр | 29.530588 кун (29 кун 12 соат 44.0 дақ) | ||||||
| Ўртача орбитал тезлик | 1.022 км/с | ||||||
| Энг катта орбитал тезлик | 1.082 км/с | ||||||
| Энг кичик орбитал тезлик | 0.968 км/с | ||||||
| Чекланиш | 28.60° ва 18.30° оралиғида (эклиптикага 5.145396° остида) | ||||||
| Орбитал тугун узунлиги | 18.6 йилда 1 айлана | ||||||
| Перигей аргументи | 8.85 йилда 1 айлана | ||||||
| Меҳварининг маркази | Ерда | ||||||
| Физик тасниф | |||||||
| Экваторининг диаметри | 3,476.2 км (0.273 (Ер)) | ||||||
| Полар диаметер | 3,472.0 км (0.273 (Ер)) | ||||||
| Сиқиқлиги | 0.0012 | ||||||
| Майдони | 3.793×107 км² (0.074 (Ер)) | ||||||
| Ҳажми | 2.1958×1010 км³ (0.020 (Ер)) | ||||||
| Массаси | 7.347 673×1022 кг (0.0123 (Ер)) | ||||||
| Ўртача зичлик | 3,346.2 кг·м−3 | ||||||
| Тортиш кучи (экваторда) |
1.622 м·с−2, (0.1654 г) | ||||||
| Биринчи космик тезлик | 2.38 км·с−1 | ||||||
| Айланиш даври | 27.321 661 кун | ||||||
| Айланиш тезлиги | 16.655 км·соат−1 (экваторда) | ||||||
| Эклиптикага оғиш бурчаги | 1.5424° | ||||||
| Албедо | 0.12 | ||||||
| Кўринма юлдуз катталиги | −12.74 | ||||||
| Сиртидаги ҳарорат |
| ||||||
| Мантияси таркиби | |||||||
| (тахмин этилади) | |||||||
| Кислород | 42.6 % | ||||||
| Магний | 20.8 % | ||||||
| Кремний | 20.5 % | ||||||
| Темир | 9.9 % | ||||||
| Калсий | 2.31 % | ||||||
| Алюминий | 2.04 % | ||||||
| Никел | 0.472 % | ||||||
| Хром | 0.314 % | ||||||
| Марганец | 0.131 % | ||||||
| Титан | 0.122 % | ||||||
| Атмосфера таснифи | |||||||
| Атмосфера босими | 3 × 10−13кПа | ||||||
| Гелий | 25 % | ||||||
| Неон | 25 % | ||||||
| Азот | 23 % | ||||||
| Аргон | 20 % | ||||||
| Метан |
ўзгарувчан | ||||||
Ой — Ер сайёрасининг ягона табиий йўлдоши. Ой Ердан ўртача 384 400 км узоқликда жойлашган. Орбитасининг эклиптика текислигига қиялиги бурчаги 5° 8' 43" ни ташкил этади. Массаси 7,35×1022 кг (1/81,3 Ер массаси). Ўртача радиуси 1738 км, сиртидаги эркин тушиш тезланиши 1,62 м/с2. Астрономик белгиси
. Ой орбитаси эклиптика текислигига ўртача 5°8’43" бурчак остида ётиб, 4°58’ дан 5°20’ гача ўзгариб туради. Ой Ер атрофида ғарбдан шарққа ҳаракатланиб, бирор юлдузга нисбатан тўла айланиш даври унинг сидерик (ёки юлдуз) даври деб аталади. Бу давр 27,32 ўртача Қуёш суткасига тенг. Ой орбитасининг эклиптика текислиги билан кесишиш нуқталари унинг чиқиш ва тушиш тугунлари дейилади. Ой тугунлари эклиптика бўйлаб Ойнинг ҳаракатига қарама-қарши йўналишда (яъни ғарбга томон) силжиб боради ва 18 йил-у 7 ой (6793 сутка)да эклиптикани тўла бир марта айланиб чиқади. Ойнинг бирор тугундан чиқиб, яна шу тугунга қайтиб келиши орасида ўтган вақт аждар ойи дейилиб, у ўртача 27,21222 суткага тенгдир. Қуёш ва Ой тутилишларининг даврийлиги шу ой билан боғлиқ.
Ой ўз орбитаси билан ўртача 83°20’ бурчак ташкил этувчи ўқ атрофида айланади. Унинг ўз ўқи атрофида айланиш даври (27,32 сутка) сидерик ой (давр)га тенг, шу сабабли Ой ҳамма вақт Ерга бир томони билан „қараб“ туради. Бу даврларнинг бир хил бўлиб қолганлиги тасодифий эмас. Ернинг тортиш кучи Ойнинг ўз ўқи атрофида айланишига таъсир кўрсатиб (секинлатиб), миллион йиллар давомида уни Ер атрофида айланиш даврига тенглаштирилган.
Ой ўз ўқи атрофида текис айлангани ҳолда Ер атрофида айланиш орбитасининг турли нуқталарида унинг тезлиги турлича бўлади, натижада Ердан қараганда Ой бироз тебраниб ҳаракатлангандай кўринади. Тебраниш узунлама бўйича 7°54’, кенглама бўйича 6°50’ ни ташкил этади. Бундай тебраниш либрация дейилади.
Ой шар шаклида бўлиб, радиуси 1737 км, яъни 0,2724 Ернинг экваториал радиусига тенг. Ой сирти майдони 3,8–107 км²ни, ҳажми — 0,0743 = ʻ/49 Ер ҳажмини ташкил этади. Ой сиртидаги нуқталарнинг радиусини ўлчаш учун либрацияга асосланган кучсиз стереоскопик эффектдан фойдаланилади. Либрацияни ўрганиш Ой эллипсоидининг бош ярим ўқлари фарқини аниқлашга имкон берди. Ойнинг қутбий ўқи Ерга йўналган экваториал ўқдан 700 м, Ерга томон йўналишга перпендикуляр йўналишдаги экваториал ўқдан эса 400 м кичик. Шундай қилиб, Ернинг тортиш кучи таъсирида Ой шаклида Ерга йўналган қабариқлик ҳосил бўлган. Ердан учирилган сунъий йўлдошлар ҳаракат траекторияларини ўрганиш асосида Ой массаси энг аниқ ҳисобланган: у Ер массасидан 81,3-марта кичик, яъни 7,35-1025 г. Ўртача зичлиги 3,34 г/см³ (0,61 Ер ўртача зичлиги)га тенг. Оғирлик кучининг тезланиши, Ой сатҳида Ердагидан 6-марта кичик, яъни 162,3 см/с2 бўлиб, Ой сатҳидан ҳар бир км кўтарилган сари 10,187 см/с2 га камайиб боради. Ойда биринчи космик тезлик 1680 м/с, иккинчи космик тезлик 2375 м/с. Ойнинг тортиш кучи кичик бўлганлиги сабабли, унинг атрофида газ қобиғи ва эркин ҳолдаги сув бўлиши мумкин эмас.
Ой сирти бирмунча қора-оқ рангда, унинг албедоси (нурни қайтариш даражаси) 0,073, яъни Қуёшдан тушаётган нурларнинг фақат 7,3% ини қайтаради. Ойнинг Ердан ўртача узоқликдаги кўринма юлдуз катталиги 12,7. Тўлин Ой Қуёшга қараганда 465000-марта хира. Ойнинг ўз ўқи атрофида Қуёшга нисбатан бир марта тўла айланиш даври синодик ой дейилиб, у 29,53059 суткани ташкил этади. Ойнинг бошқа фазаларида эса унинг ёритилиши янада кам. Мас, 7 ва 22 кунлик Ой ёруғлиги тўлин Ой ёруғлигининг 8% ига тенг. Ойнинг ранг кўрсаткичи +1,2. Ой ўз ўқи атрофида Қуёшга нисбатан бир синодик ойда бир марта тўла айланиб чиқади. Шунинг учун ,Ойда бир кундузи ва кечаси салкам 15 сутка давом этади. Ойда атмосфера бўлмаганлиги учун тупроғи температураси кундузи (Қуёш кўринишига нисбатан) +120°, кечаси — 150° гача боради. Радиотўлқинлар ёрдамида кузатиш шуни кўрсатдики, Ой тупроғи температурасининг бундай ўзгариши фақат сиртқи қатламларга хос бўлиб, бир неча дм чуқурликда температура деярли ўзгармайди.
„Ой географияси“ни селенография фани ўрганади. Ойнинг мукаммал хариталари тузилган. Айниқса, Ойнинг Ердан кўринадиган томони яхши ўрганилган, сиртидаги 32000 та турли тоғ, кратер ва денгизларга ном берилган. Бундан ташқари, 200000 га яқин майда номланмаган тузилмалар Ой харитасига туширилган. Қувватли телескопларда Ой сиртида катталиги 100 м келадиган тошлар ёки ёриқларни кўриш мумкин (2-расм). Оддий кўз билан Ой дискида „денгизлар“ деб номланган катта-катта қора доғлар кўринади. Денгизлар четидаги кичик шохобчалар „қўлтиқлар“, катта ёруғ доғлар „қитъалар“ ва ўртача ёруғликдаги доғлар „ботқоқликлар“ деб аталади. Бундай номларни ХВИИ асрда яшаган италиялик астроном Риччоли таклиф қилган. Ойни биринчи марта 1610-йилда Г. Галилей телескопдан кузатган, 1647-йилда Я. Гевелий (Гданск) биринчи Ой харитасини тузган. Ой денгизлари ўртача сатҳдан пастроқ жойлашган, қитъалари эса, асосан, тоғли раёнлардир. Кузатишлар натижасида қитъа ва денгизлар бошқа-бошқа моддалардан ташкил топган, деган хулосага келинди. Ойдаги энг катта денгиз „Бўронлар океани“ деб аталади. Ой харитасида „Мўл-кўлчилик денгизи“, „Сокинлик денгизи“, „Булутлар денгизи“, „Равшанлик денгизи“, „Ёмғирлар денгизи“, „Москва денгизи“, „Орзу денгизи“ каби номлар бор.
Ой сирти телескопда бениҳоя нотекис, ўнқир-чўнқир бўлиб кўринади (3-расм). Айниқса қитъаларда зич жойлашган ва баъзан „денгизлар“да учрайдиган айлана ёки эллипс шаклидаги ҳалқасимон тоғлар кўп. Диаметрлари бир неча юз м дан бир неча юз км гача келадиган ҳалқасимон тоғларнинг 30000 тадан ортиғи Ой хариталарида акс эттирилган.
Баъзи ҳалқасимон тоғлар қорамтир моддалар билан қопланган. Уларга сирклар деб ном берилган. Сиркларнинг максимал диаметри 250 км гача етади. Ой шарсимон бўлганлиги сабабли, катта сиркларнинг ичи телескопда қабариқ бўлиб кўринади. Ҳалқасимон тоғлар орасида, марказий қисмида чудили тепаликлар бўлган тоғлар ажралиб туради. Улар кратерлар деб аталади. Одатда, кратерлар сирклардан кичик бўлади, лекин диаметри 100 км га етадиганлари ҳам учрайди.
Ойда тизма тоғлар кратерлардан камроқ учрайди. Ойдаги тизма тоғларга Ердаги тоғларнинг номлари берилган. Масалан, Ой хариталарида Алп, Карпат, Олтой, Кавказ ва бошқа тоғлар бор. Ойнинг Жанубий қутби атрофида тоғлар бенихоят кўп, баланди Лейбниц тоғи — 9 км. Ойнинг бизга кўринмайдиган томонида тоғли жойлар кўп, кррамтир текислик ва денгизлар жуда кам. Ой орқа томонининг қитъаларида диаметри 200—500 км ли катта-катта кратерлар куп. „Зонд-3“ ёрдамида олинган 5 млн. км² га яқин ҳудуд акс эттирилган фотосуратда 484 тадан ортиқ кратер бор.
Ой сунъий йўлдошлари ёрдамида Ойдан келтирилган айрим вулқон жинсларининг ёши қарийб 4,5 миллиард йиллиги аниқланди. Бу йиллар давомида Ойнинг тузилиши, физик табиати, кимёвий таркибида катта ўзгаришлар юз берган. Лекин шулар асосида Ойнинг пайдо бўлиши ҳақида узил-кесил бирор фикр айтиш қийин. Ойнинг пайдо бўлиши ва тараққиётини муҳим маълумотларга таянган илмий гипотезалар асосида космогония фани тушунтиради.
Ойни тадқиқ қилишнинг янги босқичи Ойга сайёралараро автоматик стансиялар (САС)ни учиришдан бошланди. Ойни „Луна“ ва „Зонд“ типидаги САСлар билан, „Лунар Орбитер“, „Сервеер“ ва асосан, „Аполлон“ дастури ёрдамида тадқиқ қилинди. Ойнинг тўлиқ харитаси ва глобусини ясаш имкони туғилди. 1966-йил 31-январда учирилган СССРнинг „Луна-9“ КК 1966-йил 3-февралда Ойга биринчи марта юмшоқ қўндирилди. Унинг ёрдамида О. панорамаси Ерга узатилди. Ой атрофида айланувчи сунъий йўлдош 1966-йил 31-мартда учирилган „Луна-10“ стансияси билан бошланди. У 1966-йил 3-апрелда Ойнинг биринчи сунъий йўлдошига айлантирилди. Ойга қўндирилган САСлар Ой тупроғини, унинг кимёвий таркибини ва механик хоссаларини, физик шароитини ўрганишга имкон берди. Маълум бўлишича, Ой сиртқи қисмининг зичлиги 1,1 — 1,2 г/см³ бўлиб, 1 кг/см³ нагрузкагача чидайди. 1969-йил 21-июлда Ойга биринчи марта америкалик астронавтлар Н. Армстронг ва Э. Олдрин „Аполло 11“ (АҚСҲ) космик кемаси ёрдамида учирилди ва Ой сиртига қўндирилди. Кейинги „Аполло“ларда учирилган 18 та астронавтдан 10 таси Ойга қўндирилиб, улар Ойда текшириш олиб бордилар ва у ердан бир неча юз кг тупроқ, тоғ жинслари, кристаллар намуналарини Ерга олиб тушдилар. 1970-йил 20-сентабрда „Луна-16“ стансияси Ой тупроғини 35 см чуқурликкача қазиб, ундан олинган намуналарни Ерга олиб келди. Ой тупроғи ва жинсларидан намуналар кейинчалик „Луна-20“ ва „Луна24“ автоматик стансиялар томонидан ҳам келтириб ўрганилди. сиртининг физик шароитлари, тупроқ намуналари, шунингдек, СССРнинг "Луноход-1,2 („Луна-17“ томонидан Ойга 17.11,1970 ва „Луна-21“ томонидан 16.01.1973-йилда элтилган) илмий тадқиқот лабораториялари томонидан ҳам яхши ўрганилди (қаранг "Луноход"). Бу аппаратлар ёрдамида Ойда иссиклик оқимининг ўзгариши, магнит майдони, радиация даражаси, Қуёш шамоли нинг таркиби ва интенсивлиги ўрганилди.
Ойнинг космик аппаратлар қўндирилган ҳамма жойида Ой сатҳи региолит билан қопланганлиги аниқланди. Региолит — юмшоқ қўнғир рангли тупроқ қатлами бўлиб, қалинлиги бир неча метрдан бир неча ўн метргача. Региолитнинг баъзи бўлакларида метеорит зарралари топилган. Ерга келтирилган намуналар орасида икки турли жинсларни учратиш мумкин: вулқон жинслари (лавалар) ва метеоритлар тушганида майдаланган ва эриган жинслар (шиша синиқларини эслатувчи жинслар — брекчия). Вулқон жинсларининг асосий массаси Ердаги базалтларга ўхшайди. Уларда плагиоклаз, пироксен, илменит, оливин, шпинел, сиркон, апатит, металли темир ва мис учрайди. Шунингдек, Ойдан келтирилган намуналарда норит, анортозит, дацит ва калий, фосфорлар борлиги аниқланди. Ой тупроғида кремний оксиди (СиО2) 44% га яқинни, темир оксиди (ФеО) — 19,5% ни, алюминий оксиди (А12О3) — 14% ни, титан оксиди (ТиО2) — 4% га яқинини ташкил этади. Жинсларнинг барча турлари Ой қаърида узоқ вақт давом этган эриш жараёнида ҳосил бўлган. Ой жинслари қатор хоссалари билан Ерникидан фарқ қилади. Уларда сув ғоят кам, натрий ва учувчи элементлар эса жуда оз миқдорда учрайди, баъзи намуналарда титан ва темир жуда кўп[1].
Ой тупроғидан намуна
Хитой миллий музейи „Чане-5“ космик кемаси томонидан 2020-йилнинг декабр ойида Ерга олиб келинган Ой тупроғи намунасини жамоатчиликка намойиш этди. Махсус кристаллга ўхшаш шаффоф идишга жойлаштирилган намунанинг вазни 100 грамм, баландлиги 38,4, кенглиги 22,8 сантиметрни ташкил этади. Ушбу ўлчамлар тасодифан танланмаган: биринчи рақам Ердан Ойгача бўлган масофани (384 минг километр), иккинчиси эса намунани йиғиш ва етказиб бериш жараёнини ўз ичига олган кунни англатади[2].
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Ой“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (О-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
- ↑ „Хитой миллий музейи Ойдан олинган тупроқ намуналарини жамоатчиликка намойиш этди“. Бугун.уз. 13-июл 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021 йил 1 март. (Wайбаcк Мачине сайтида 13-июл 2021-йил санасида архивланган)
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Ойга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу мақола викилаштирилиши керак. |
| Астрономияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
