Ойбек Равшан ўғли Рустамов (инглизча: Ойбек Рустамов, 2-апрел 1997-йил[1], Учкўприк тумани) – Ўзбекистонлик футболчи, ярим ҳимоячи позициясида ўйнайди. Қаршининг „Насаф“ жамоаси футболчиси.

Ойбек Рустамов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Ойбек Равшан ўғли Рустамов
Таваллуд санаси 1997-йил 2-апрел (1997-04-02) (29 ёш)
Таваллуд жойи Учкўприк тумани Фарғона, Ўзбекистон
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Насаф
Рақами 15
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2016—2022 Қўқон 1912 145 (4)
2023— ОКМК 25 (1)
Миллий терма жамоа
2016—2017 Ўзбекистон У-20 2 (0)
2017—2019 Ўзбекистон У-23 21 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболчилик фаолияти

Ойбек Қўқон футболи мактаби тарбияланувчиси. Биринчи мураббийи — Самандар Мелибоев[2]. Футболчилик фаолиятини 2016-йилда 19 ёшида „Қўқон 1912“ жамоаси сафида бошлаган[3][4]. 2021-йилги мавсумда Хориж клубларидан тушган бир неча таклифларига қарамай „Қўқон 1912“ жамоаси билан шартномаси узайтирган[5]. 2022-йилги мавсумда Ўзбекистон Суперлигасида энг кўп сариқ карточка олган футболчига айланди[6]. Қўқон жамоаси таркибида 7 мавсум давомида ўйнаганидан сўнг, 2022-йилги мавсум якунида „АГМК“ жамоаси билан шартнома имзолаган[7][8][9]. Олмалиқ жамоаси дастлабки мавсумидаёқ жамоанинг асосий футболчиларидан бирга айланди ва Осиё чемпионлар лигасида дебют қилди ва 7 та ўйинда иштирол этган. Мавсум якунида ОКМК жамоаси билан Ўзбекистон Кубоги финалигача етиб борди. Финалда Қаршининг Насаф клубига мағлуб бўлган.

Терма жамоадаги фаолияти

2016-йил мураббий Жасур Абдураимов Ойбекни Ўзбекистон У-19 терма жамоасига чақирган[10]. 2018-йилда Хитойда ўтган АФC У-23 Осиё Кубоги мусобоқасида Ўзбекистон У-23 терма жамоаси таркибида Равшан Ҳайдаров мураббийлигида чемпион бўлган[11][12].

Ютуқлар

Манбалар

  1. ↑ „"Қўқон-1912": Ойбек Рустамов 20 ёшда!“ (2017-йил 2-апрел).
  2. ↑ „Ойбек Рустамов, Иқбол Маликжонов ўз устозига "Дамас" автомашинасини совға қилди“ (2021-йил 3-октябр).
  3. ↑ „Ойбек Рустамов: "Мағлубият ёқимсиз бўлди"“ (2016-йил 12-июл).
  4. ↑ „"Қўқон-1912": Ўзини кўрсатаётган ёшларимиз“ (2016-йил 11-декабр).
  5. ↑ „Эшитдик-да! "Қўқон-1912" билан келишувни узайтирган Рустамов Эронга кетиши мумкин эди“ (2022-йил 22-феврал).
  6. ↑ „Cоcа Cола Суперлигаси-2022. Ҳакам томонидан энг кўп "сийланган" футболчилар“ (2022-йил 13-ноябр).
  7. ↑ „"Қўқон-1912" футболчиси ижара асосида АГМКга ўтди“ (2022-йил 19-декабр).
  8. ↑ „Ойбек Рустамов АГМК футболчисига айланди“ (2023-йил 4-январ).
  9. ↑ „Расман! Ойбек Рустамов — АГМК футболчиси“ (2023-йил 4-январ).
  10. ↑ „"Қўқон-1912": Ойбек Рустамов Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси йиғинида“ (2016-йил 8-июл).
  11. ↑ „Учкўприкда чемпион билан учрашув“ (2018-йил 3-феврал).
  12. ↑ 12,0 12,1 „Қўқонда чемпионлар муносиб кутиб олинди!“ (2018-йил 30-январ).
  13. ↑ „Ўзбекистон Осиё чемпиони!“ (2018-йил 27-январ).

Ҳаволалар