Oynatosh
Ойнатош, санги ойна — текис юзали кўзгусимон тош. Қирғизистон Республикаси Ўш вилояти Боткент туманидаги Қорабоғ қишлоғидан 800 м чамаси жануби-шарқда, Туркистон тизмасининг шимолий ён бағрида жойлашган. Унинг яқинидан Яйпан — Шўрсув — Боткент автомобил йўли ўтади. О. тўғрисидаги ёзма маълумотлар "Бобурнома"да ҳам келтирилган. Бобур ўз асарида шундай ёзади: "...Исфаранингбир нарида жануб сори пушталарнинг орасида бир парча тош тушубдур, "санги ойна" дерлар, узунлиғи тахминан ўн кари бўлғай, баландлиғи, баъзи ери киши бўйи, пастлиғи баъзи ери кишининг белига бўлғай, ойнадек ҳар нима мунгакис бўлур". О. ҳақида маҳаллий аҳоли ўртасида турли ривоятлар тўқилган. О. палеозой даврининг кремнийли сланецларидан тузилган бўлиб, уз. 18 м, эни 2 м ча. Қиялиги 38—48° бўлган, жан.га қараган яхлит тош. Тошнинг юзаси ойнасимон, текис бўлганлигидан унда барча предметларнинг акси аниқ кўринади. О. тектоник узилманинг юзасида ҳосил бўлган. Унинг юзасидаги "чандиқлар" узилма юзасида бўлган силжишларнинг гувоҳидир. [1]
Манбалар
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |