Ойхоним – қад. шаҳар ҳаробаси (милоддан аввалги ИВ аср охири – ИИ асрнинг 2-ярми) – Афғонистоннинг шимоли-шарқида, Амударёнинг сўл қирғоғида, Кўкча дарёси қуйилиш ерида жойлашган. Юнон-Бақтрия подшолиги даврида обод бўлган; Александрия Оксиана (П. Бернар) ёки Евкратидия деб аталган. О.даги археологик тадқиқотлар Афғонистондаги франсуз археологик миссияси (Д. Шлюмберже, сўнфа П. Бернар раҳбарлигида) томонидан (1964—78) олиб борилган.

Бақтрия шаҳарларидан бири бўлган О., эллинизм даврида, юнон колонистлари томонидан юнон шаҳарсозлиги тамойилларига асосланиб қурилган. О. юқори (қалъа) ва қуйи (шаҳар), шунингдек, унинг шимоли-шарқий томонида жойлашган шаҳар атрофидан иборат. О.нинг дастлабки 2 қисми қалин мудофаа деворлари билан ўраб олинган. Қуйи шаҳар қисмида сарой, ибодатхона, ёшлар таълимтарбия оладиган гимназий ёки палестра ҳаробалари очилган; ундан Гермей ва Геракл шаънига битилган юнонча маърифий ёзувлар топилган. Шаҳар марказида героён – шаҳарга асос солган киши ёки унинг фахрий фуқаросининг мақбараси жойлашган. Қалъа яқинидан театр, шаҳарнинг асо-сий кўчаси, уй ҳаробаси топилган. Шаҳар атрофидан эса мақбара, ибодатхона ва турар жой қолдикдари чиққан.

О.дан моддий ва бадиий маданиятнинг турли хилдаги кўплаб обидалари, тангалар, юнон эпиграфикаси ёдгорликлари, Гераклнинг бронза ҳайкали, ўсмир ҳайкали, ибодатхонага ўрнатилган улкан мармар ҳайкалнинг 5 пан-жали оёқ қисми, ибодатхонадан салавкийлар, юнон-бақтрия, ҳинд-юнон ва ҳинд мис ва олтин тангалари, темир буюмлар, қимматбаҳо тошлар хазина-си топилган.

Адабиёт

  • Великий шелковий пут, Т., 1999.

Эдвард Ртвеладзе.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил