Озар (тахаллуси; тўлиқ номи Лутф Алибек Оғохон Бегдилий ўғли) (1722— 1780) — шоир ва адабиёцҳунос. Эроннинг Қум, Шероз ва Исфаҳон шаҳарларида яшаб, форс тилида ижод этган. Замондоши шоир Мир Сайд Али Муштоқ таъсирида шеърлар ёзган. „Вола“, „Нагҳат“ тахаллуслари билан ҳам асарлар яратган. Шеърлар девони мавжуд. „Юсуф ва Зулайҳо“, „Дафтари нўҳ осмон“ каби достон ва тазкиралар муаллифи. Машҳур асарларидан бири „Оташкада“ (1779) 2 китобдан иборат бўлиб, унда Х—ХВИИИ асрларда Эрон, Мовароуннаҳр ва Ҳиндистонда яшаб ижод этган 842 шоир ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумот берилган, уларнинг асарларидан намуналар келтирилган.[1]

Озар

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил