Ozon molekulasining tuzilish formulasi
Озон молекуласининг тузилиш формуласи

Озон (қадимги юнонча: ὄζω — „ҳид тарқатувчи“), О3 — кислороднинг аллотропик шакли. Озон молекуласида 3 та кислород атоми бор. Озонни илк бор 1785-йилда голландиялик физик Мартин ван Марум ҳаво орқали электр учқунлари ўтказилганда ўзига хос ҳид пайдо бўлиши ва оксидловчи хоссага эга бўлишлигини топган. Озоннинг хоссалари кислородникидан кескин фарқ қилади. Кўк тусли ва одатдаги шароитда портловчи газ. Қайнаш температураси — 111,8°C, суюқланиш температураси — 192,4°C. Кучли оксидловчи ва беқарор модда. Калий ёдиднинг нейтрал эритмасига озон таъсир этганида, калий ёдид оксидланиб, ёд ҳосил бўлади. Қора тусли қўрғошин сулфид озон таъсирида оксидланиб, оқ тусли қўрғошин сулфатига айланади. Озон баъзи бир анорганик ва органик моддалар билан бирик-канда, озонидлар (қаранг Пероксидлар) вужудга келади. Озон ҳосил қилиш учун махсус асбоб — озонатор ишлатилади. Озон ҳавода жуда оз миқдорда (1 м3 да 1 м2) бўлади. Ер юзасидан узоклашган сайин озон миқдори ортиб боради ва 20-25 & нбсп;км баландликда максимумга етади. Оксидловчи, дезинфексияловчи ва бактерияларни ўлдирувчи хоссаларга эга бўлганлиги учун ичимлик сувини тозалашда, озиқовқат саноатида, оксидловчи сифатида ёғ ва қоғозни оқартиришда ҳам ишлатилади. Озоннинг ҳаводаги консентрацияси 5-10 % дан ошмаслиги керак, чунки озон ис гази СО га нисбатан ҳам заҳарлидир. Озон қатламининг қалинлиги 0.2-03 мм. Оддий шароитларда озон кўк рангга эга газ,суюлтирилганда у тõқ бинафшаранг суюқликка айланади,қаттиқ ҳолатда қуюқ кõк,деярли қора кристаллдир.Озон сувда кислороддан яхшироқ эрийди.

Озон уч кислород атомидан (О3) ташкил топган ва табиий равишда Ер атмосферасида учрайдиган газдир. Ер юзасидан 10-50 километр баландликда жойлашган стратосферада озон Ерни қуёшнинг зарарли ултрабинафша (УВ) нурланишидан ҳимоя қилишда ҳал қилувчи рол ўйнайди. Озон қуёш ултрабинафша нурланишининг катта қисмини о'зига сингдиради ва филтрлайди, сайёрадаги барча тирик организмларни тери саратони ва катаракта каби ултрабинафша нурланишининг зарарли та'сиридан ҳимоя қилади. Бироқ, ер сатҳида озон ҳавонинг зарарли ифлослантирувчиси бо'либ, астма ва бронхит каби нафас олиш муаммоларига олиб келиши мумкин. Ер даражасидаги озон НОх (азот оксиди) ва ВОC (учувчи органик бирикмалар) қуёш нури та'сирида реаксияга киришганда ҳосил бо'лади. Бу ифлослантирувчи моддалар автомобиллар, фабрикалар ва бошқа инсон фаолияти натижасида чиқарилади. Шу сабабли, жамоат транспортидан фойдаланиш, автомашиналарда ҳаракатланиш ва энергия тежовчи қурилмалардан фойдаланиш каби бу ифлослантирувчи моддалар чиқиндиларини камайтириш чораларини кўриш муҳим.

Манбалар