Xalqaro oʻquvchilarni baholash dasturi

Халқаро ўқувчиларни баҳолаш дастури (инглизча: Программе фор Интернатионал Студент Ассессмент) — турли давлатларда 15 ёшли ўқувчиларнинг саводхонлигини (ўқиш, математика, табиий фанлар) ҳамда билимларини амалиётда қўллаш қобилиятини баҳоловчи дастур.
ПИСА тестлари мактаб ўқувчиларининг ҳақиқий ҳаётда керак бўладиган ҳодисаларни таҳлил қилиш, улардан хулоса чиқариш ва мулоқотга киришиш кўникмаларини қай даражада эгаллаётганини, таълим тизимининг бу ўзгаришларга қанчалик мослашаётганини аниқлаш мақсадида ўтказилади. Ушбу дастур 1997-йилда жорий этилган бўлиб, ҳар уч йилда бир марта ўтказилади, биринчи марта 2000-йилда ўтказилган. Ҳар уч йилда битта фан йўналишига афзаллик берилиб, жами тестлар мажмуасининг деярли 50% шу фанга мансуб бўлади. 2000-йилда илк бор ўқиш саводхонлигига урғу берилган.
Тест Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ОЭCД) томонидан етакчи халқаро илмий ташкилотлар билан консорсиумда, миллий марказлар иштирокида ташкил этилади. Тадқиқотда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотига аъзо бўлган давлатлар, шунингдек, ОЭCД билан ҳамкорлик алоқалари бўлган давлатлар иштирок этади.
ПИСА тадқиқоти мониторинг тадқиқоти бўлиб, у турли мамлакатлардаги таълим тизимларида содир бўлаётган ўзгаришларни аниқлаш ва солиштириш, таълим соҳасидаги стратегик қарорлар самарадорлигини баҳолаш имконини беради. 2000-2015-йиллар оралиғида ўтказилган тадқиқот натижалари бўйича бугунги кунда Шарқий Осиёда — Хитой, Корея, Сингапур, Япония, Европада — Финландия, Эстония, Швейсария, Полша ва Нидерландия каби мамлакатларнинг ўрта таълим тизими яхши ривожланган.
ПИСА тест таркиби
ПИСА тестлари 5 та йўналиш бўйича ўқиш, математик саводхонлик, табиий-илмий фанлар, ҳамкорликда муаммоларни ҳал қилиш ва молиявий саводхонлик ўтказилади. Тестларда асосий эътибор ўқувчиларнинг мазкур йўналишлар бўйича энг асосий тушунчаларни билиши, базавий билим ва кўникмаларни эгаллагани, улардан ҳаётий вазиятларда фойдалана олишига қаратилади.
ПИСА синовларида тўрт хил синов усулидан фойдаланилади:
- Бир жавобли тестлар;
- Бир нечта жавобли тестлар;
- Қисқа ёки батафсил жавоб ёзиладиган саволлар;
- Бирор муаммонинг ечими бўйича ўқувчи фикри (одатда бундай саволларда текширувчида умумий жавоблар бўлади, ўқувчи жавоби тест тузивчи жавобига айнан мос келиши талаб қилинмайди, ўқувчи ижодкорлиги қўллаб қувватланади).
Бундан ташқари тестлар билан бир вақтда ўқувчилардан анкеталар ҳам олиш назарда тутилган.
ПИСА асосий йўналишлар
Ўқиш саводхонлиги: Инсоннинг матн шаклида берилган маълумотларни тушина олиш ва уларга реаксия бера олиш кўникмаси, жамият ҳаётида фаол қатнашиш жараёнида ўқиган маълумотларидан ўз мақсадлари йўлида фойдалана олиш, билим ва имкониятларини ошира олиш лаёқати.
Бу ерда, ўқиш саводхонлиги тушунчаси кенг маъно касб этади. Бу йўналиш мақсади ўқувчининг берилган бадиий асардан парча, биография, хат, ҳужжат, газета ва журналлардан олинган мақолалар, турли қўлланмалар, географик карталар каби рангба-ранг тематикадаги, таркибида матнни очиб беришга мўлжалланган диаграммалар, расмлар, карталар, график ва жадваллар берилган матнни тушиниши, мазмуни ҳақида фикр юрита олиш, матн мазмунига баҳо бериш ва ўқиганлари ҳақида ўз фикрини бера олиши каби компетенсияларини аниқлаш ҳисобланади.
Математик саводхонлик: Инсоннинг математиканинг ўзи яшаётган оламдаги ўрнини билиши, математик жараёнларни тўғри ва тўлиқ асослай олишини текширади. Шахснинг математикадан яратувчан, қизиқувчан ва фикрловчи инсоннинг ҳозирги ва келажакдаги математик билимларга бўлган эҳтиёжини қондира оладиган даражада фойдалана олишини таъминлаш бу бўлимнинг асосий мақсадидир.
Бу бўлимдаги саводхонлик терминидан бу бўлим мақсади одатда мактаб дастурида бериладиган билимларни қай даражада ўзлаштирганини аниқлаш эмаслигни кўрсатиш учун фойдаланилган. Асосий эътибор математик билимлардан турли хил ҳаётий вазиятларда фикрлаш ва интиутив қарор қабул қилиш талаб қилинадиган турли услубларидан қўллаган ҳолда фойдалана олиш назарда тутилади. Лекин бу турдаги саволларга жавоб беришда мактаб дастурида бериладиган билим ва кўникмалар зарур бўлиши мумкин.
Бу йўналиш синовларида одатда ҳаётнинг турли соҳаларида (тиббиёт, турар жой, спорт ва ҳоказо) дуч келиниши мумкин бўлган математикага оид вазиятлар таклиф қилинади.
Табиий-илмий фанлар саводхонлиги: Ҳаётий ҳодисаларда илмий усулда ҳал қилиниши мумкин бўлган муаммоларни аниқлаш, кузатув ва тажрибалар асосида хулосалар чиқариш компетенсияси. Бу хулосалар атрофимиздаги оламни тушиниш ва инсон фаолияти натижасида унда содир бўлаётган ўзгаришларни англаб етиш, шунга кўра керакли қарорлар қабул қила олиш кўникмасини ривожлантириш бу бўлимнинг асосий мақсадидир.
Бу саводхонлик асоси бизнинг мактабларимизда физика (астрономия эламентлари билан бирга), биология, кимё ва география фанлари ўқитилиш жараёнида берилиши кўзда тутилган.
2000-йил
2000-йилда 32 давлатдан 265 000 ўқувчилар тест синовидан ўтган. Ушбу йилда асосий мавзу — ўқиш ва ўқилган нарсаларни тушуниш қобилияти танланган бўлиб, тест саволларининг учдан икки қисми айнан шу мавзуга бағишланган[1].
2003-йил
ПИСА-2003 да 43 мамлакатдан 275 000 дан ортиқ ўқувчи иштирок этди. Ўқиш бўйича Финландия 543 балл билан биринчи ўринни эгаллади. Россия — 442 балл, АҚШ — 495 балл, Сербия — 412 балл олган[2].
Математика йўналишида Гонконг 550 балл билан биринчи ўринда, АҚШ 483 балл, Италия 466 балл, Россия 468 балл тўплаган[3].
Табиий фанлар йўналиши бўйича Финландия етакчилик қилган (549 балл).
2006-йил
2006-йилда ўқиш саводхонлиги бўйича 57 давлат орасида Жанубий Корея 556 балл билан биринчи ўринни эгаллаган.
Математика йўналишида Тайбей 549 балл билан етакчилик қилган. АҚСҲ 468 балл, Исроил 442 балл тўплаган.
Табиий фанлар саводхонлиги бўйича Финландия 563 балл билан биринчи ўринда, Италия 475 балл, АҚШ 489 балл тўплаган.
2009-йил
2009 — йилда тадқиқотда 74 давлат иштирок этган. Ўқиш саводхонлиги бўйича Хитойнинг Шанхай шаҳри 556 балл билан етакчилик қилган. Корея 539 балл билан иккинчи ва Финландия 536 балл билан учунчи ўринни эгаллаган[4].
Математика йўналишида ҳам Хитойнинг Шанхай шаҳри 600 балл билан етакчи, МДҲ давлатларидан Россия 468 балл, Қозоғистон 405 балл, Қирғизистон 331 балл тўплаган.
2012-йил
2012-йилда ПИСА да 65 та давлат, жумладан, ОЭCДга аъзо 34 та давлати иштирок этди[5].
Иштирокчиларга анъанавий тестлар билан бир қаторда тадқиқот тарихида биринчи марта янги турдаги масала, яъни — интерактив масалалар (интераcтиве проблемс) таклиф қилинди.
2015-йил
2015-йилда тадқиқотда 70 та давлат иштирок этди[6]. Шу йили анъанавий тестлар билан бир қаторда, молиявий саводхонлик бўйича тадқиқотлар ўтказилди.
Сингапур давлати ўқиш саводхонлиги, математик ва табиий-илмий фанлар саводхонлиги ПИСА тадқиқотининг барча йўналишлари бўйича биринчиликни эгаллаган. МДҲ давлатларидан ўқиш саводхонлиги бўйича Қозоғистон 427 балл (53 — ўрин), математик саводхонлик бўйича Россия 494 балл (23-ўрин) ва табиий фанлар бўйича Молдова 428 балл (50-ўрин) тўплаган[7].
|
|
|
2018-йил
ПИСА 2018 тадқиқотида Пекин, Шанхай, Цзянсу ва Чжесзян (Хитой) ва Сингапур давлатлари ўқиш саводхонлиги бўйича бошқа мамлакатлар қараганда анча юқори балл тўплади[8]. ОЭCД мамлакатлари орасида Эстония, Канада, Финландия ва Ирландия ўқиш бўйича энг яхши натижаларни кўрсатди.
|
|
|
2022-йил
2022-йилда Ўзбекистон илк бор ПИСА халқаро тадқиқотда иштирок этади[9]. Ўзбекистон ПИСА тадқиқотларида қатнашиш орқали ривожланган мамлакатлар тажрибаларини Ўзбекистон таълим тизимида қўллаш, ўз натижаларини бошқа давлатлар натижалари билан қиёсий таққослаш имкониятларига эга бўлади. Тадқиқот Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда амалга оширилади.
Манбалар
- ↑ оэcд.орг.пдф
- ↑ оэcд.орг.пдф
- ↑ оэcд.орг.пдф
- ↑ оэcд.орг.пдф
- ↑ Восток дело умноэ Международний рейтинг школного образования возглавили азиати
- ↑ писа-2015-ресулц-ин-фоcус.пдф
- ↑ писа-wорлдwиде-ранкинг-авераге-сcоре-оф-матҳ-сcиэнcе-реадинг/
- ↑ „Резултати ПИСА 2018-ру“. 2024-йил 1-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 16-июн.
- ↑ Ўзбекистон илк бор 2022-йилда халқаро тадқиқотларда иштирок этади