ПОСCО (корейсча: 포스코, Пҳосйкҳо ) – Кореянинг пўлат компанияси бўлиб, 2017-йил натижасига кўра, ишлаб чиқарилган пўлат (42,19 миллион тонна) бўйича дунёда бешинчи ўринда туради[1]. 2018-йилги Форбес Глобал 2000 дунёдаги энг йирик компаниялар рўйхатида ПОСCО 228-ўринни эгаллади, шу жумладан, даромад бўйича 141-ўрин, соф даромад бўйича 297-ўрин, активлар бўйича 410-ўрин ва бозор капиталлашуви бўйича 515-ўрин[2]. Фортуне журнали ПОСCОни дунёдаги 500 та энг йирик компаниялар рўйхатида 184-ўринга қўйди[3].

Компания тарихи

1960-йилларда Жанубий Корея президенти Пак Чунг Хи ва унинг маъмурияти пўлат ишлаб чиқаришда ўзини-ўзи таъминлаш ва тўлиқ сиклли эритиш заводини қуриш иқтисодий тараққиётнинг калити деган хулосага келди. 1968-йилгача Жанубий Кореяда йирик эритиш заводлари бўлмаганлиги сабабли, маҳаллий ва хорижий бизнес вакилларининг аксарияти Сеулнинг ўз пўлат компаниясини ривожлантиришга катта сармоя киритиш қарорига шубҳа билан қарашган. Шубҳаларга қарамай, асосчиси Парк Таэ-Жун бошчилигида ПОСCО Республика ҳукумати ва ТаэгуТеc (ТаэгуТеc, ўша пайтда Кореянинг волфрам компанияси) ўртасидаги қўшма корхона сифатида ташкил этилган. Дастлаб қурилиш учун зарур бўлган 100 миллион долларни Ғарбнинг 7 та пўлат компанияси консорсиуми таъминлаши режалаштирилган эди, аммо 1969-йилда консорсиум тарқалиб кетди. 1969-йил август ойида Корея ва Япония вазирларининг учрашувида Япония ушбу маблағларни: Япония экспорт-импорт банкидан 52,5 миллион доллар, Иқтисодий ҳамкорлик фондидан 46,43 доллар, тижорат кредитлари учун 28,58 доллар ва бошқа манбалардан яна 24 миллион доллар ажратишга қарор қилинди. Техник ёрдам Мицубиши Ҳеавй Индустриэс, Ниппон Кокан, Ниппон Стеэл Cорпоратион томонидан амалга оширилди. Завод атайлаб Сеулдан имкон қадар узоқроқда, Похан шаҳрида қурилган. Қурилиш 1972-йилда якунланди, компания 1968-йил апрел ойида ташкил этилганидан атиги тўрт йил ўтгач, кейинги йили юқори ўчоқ ва иккита конверторни ўз ичига олган завод тўлиқ қувватга эга бўлди (йилига тахминан бир миллион тонна пўлат). Иккинчи босқичнинг қурилиши 1974-йилда, учинчиси - 1976-йилда ва тўртинчиси - 1979-йилда бошланган (бу вақтга келиб корейс мутахассислари деярли японияликларни алмаштирдилар, пўлат ишлаб чиқариш 8,5 миллион тоннага этди)[4].

Кореяда минерал ресурсларнинг танқислиги ПОСCОни чет элдан ресурс қидиришга мажбур қилди. Темир рудаси Бразилиядан сотиб олинди, кўмир Пенсилваниядан ПОСCО ва Американинг Барнес & Туcкер компанияси ўртасидаги қўшма корхона томонидан етказиб берилди. 1992-йилда Гwангянг шаҳридаги иккинчи эритиш заводининг қурилиши якунланди, пўлат ишлаб чиқариш йилига 21 миллион тоннага етди ва ПОСCО дунёдаги иккинчи йирик пўлат ишлаб чиқарувчига айланди. 1986-йилда Калифорниядаги завод (УСС-ПОСCО) УСХ корпорацияси билан биргаликда қурилган. Аммо, Европа ва Қўшма Штатларда пўлатга бўлган талабнинг пасайиши 1990-йилларнинг бошларида ПОСCОни янги бозор – Хитойга олиб келди; агар 1991-йилда у ерга 200 минг тонна пўлат экспорт қилинган бўлса, келгуси йилда миллион тоннага етди. Шунингдек, 1992-йилда компания Шанхайда галванизация заводи қурилишига 97 миллион доллар сармоя киритди ва давлатга қарашли Ветнам Стеэл корпорацияси билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатди (Хшимин шаҳри яқинида қувурлар ишлаб чиқарадиган қўшма завод қурилган). Шундай қилиб, саноатдаги глобал таназзул фонида ПОСCО 1992-йилда рекорд даражадаги 185,1 миллиард вон (234 миллион доллар) фойда кўрди[4].

ПОСCО дастлаб давлат компанияси эди, лекин 1988-йилда қисман хусусийлаштиришдан ўтди ва 1994-йилда Ню-Ёрк фонд биржасида рўйхатга олинган биринчи Корея компанияси бўлди. Компаниянинг тарихи баҳс-мунозаралардан холи эмас. 1992-йилда Парк Таэ-Жун кутилмаганда бошқарув раиси лавозимини тарк этди ва унга ва умуман компанияга нисбатан коррупсияда гумон қилиниб, тергов бошланди; 1993-йилда компания 79,3 миллиард вон, шахсан Парк эса 6,3 миллиард вон жаримага тортилди (Парк шошилиб Японияга кетди). Шу билан бирга, ПОСCО Хитой, Индонезия, Ветнам, Мянма ва Венесуэладаги қўшма корхоналар, шунингдек, телекоммуникация, энергия ишлаб чиқариш ва суюлтирилган газни ташиш бозорларига кириш орқали ўзининг географик майдонини кенгайтиришни давом эттирди[4].

2005-йилда Ҳиндистоннинг Орисса штати билан электр стансияси ва портига эга йирик металлургия заводи қуриш бўйича шартнома имзоланган бўлиб, лойиҳа қиймати 12 миллиард долларга баҳоланган. Лойиҳани амалга ошириш учун ПОСCО Индиа шўба компанияси ташкил этилди. 2012-йилда маҳаллий аҳолининг норозилиги ва атроф-муҳитга етказилиши мумкин бўлган зарар туфайли лойиҳадан воз кечилган. Худди шундай тақдир Ҳиндистоннинг бошқа бир штати, Карнатакадаги лойиҳага ҳам дуч келди. Шундай қилиб, ПОСCОнинг Ҳиндистоннинг Махараштра штатида фақат битта заводи қолди[5].

2010-йилда Даэwоо Интернатионал чаэбол савдо компанияси сотиб олинди.[5]

Фаолияти

Асосий фаолият минтақаси Корея Республикаси бўлиб, у 39% савдо даромади тўғри келади. Шунингдек Япония – 23,3%, Осиё мамлакатлари – 9,5%, Европа – 8,5% ташкил қилади.

1995-йилги Сеул архитектура мукофоти ғолиби сифатида ПОСCО маркази замонавий дизайн ва экологик тоза муҳандисликнинг прогрессив комбинацияси учун Жанубий Кореяда биринчилардан ҳисобланади. Ақлли биноси Сеул жанубидаги Гангнам туманида жойлашган бо'либ, кўплаб бепул маданий тадбирлар, консертлар ва кўргазмалар марказидир.

  • Пўлат – прокат ва бошқа пўлат буюмлар ишлаб чиқариш; 2017-йилда айланма 30,23 триллион вонни, активлар эса 70 триллион вонни ташкил этди.
  • Савдо – ПОСCО Даэwоо шўба корхонаси орқали хомашё сотиб олиш ва маҳсулотларни жаҳон бозорларида сотиш; айланмаси - 20,8 триллион вон, активлар - 14 триллион вон.
  • Қурилиш – саноат ва турар-жой кўчмас мулкини қуриш (ПОСCО Э&C); айланмаси - 6,89 триллион, активлар - 8,6 триллион вон.
  • Бошқалар – энергия ишлаб чиқариш (ПОСCО Энергй Cорпоратион), углерод материаллари ишлаб чиқариш, ахборот технологиялари хизматлари; айланмаси - 2,74 трлн вон, активлар - 8,8 трлн.

Похан ва Гваняндаги пўлат заводлари

Гванянгдаги темир-пўлат заводи
Завод Поҳанг квангянг
Челик ишлаб чиқариш 14 936 миллион тонна 18 199 миллион тонна
Асосий маҳсулотлар Иссиқ пўлат рулолар, плиталар, совуқ пўлат рулолар, симлар, электр пўлатлар, зангламайдиган ва АПИ пўлатлари ва бошқалар. Иссиқ пўлат рулолар, совуқ пўлат рулолар, автомобил пўлатлари, АПИ пўлат плиталари.
Умумий майдони 8,9 км² 14,4 км²
Ходимлар сони 6251 5966
Тавсиф Завод 1970-йилнинг апрелидан 1981-йилнинг февралигача Кореянинг жануби-шарқий соҳилида тўрт босқичда қурилган. Жанубий Кореядаги биринчи тўлиқ сиклли металлургия заводи. Зангламайдиган ва карбонли пўлатлардан ташқари, завод ФИНЕХ технологиясидан фойдаланган ҳолда дунёдаги биринчи чўян печини ишлаб чиқди ва қурди. 1982-йил сентябрдан 1992 -йил октябргача сунъий ерга қурилган энг янги ПОСCО заводи. Тўлиқ автоматлаштирилган, юқори қўшимча қийматли маҳсулотларни ишлаб чиқаришга йўналтирилган: юқори мустаҳкамликдаги конструктив пўлатлар, автомобил ва АПИ навлари.

Шўба компаниялар

2017-йил охирида ПОСCО нинг Кореяда 40 та шўба корхонаси, 139 та хориждаги шўба корхонаси ва 111 та қўшма корхонаси мавжуд эди. Қуйидаги мамлакатларда хориждаги филиаллари мавжуд: АҚСҲ, Австралия, Боливия, Бразилия, Буюк Британия, Венесуэла, Ветнам, Гватемала, Германия, Ҳиндистон, Индонезия, Италия, Камбоджа, Канада, ХХР, Маврикий, Малайзия, Мексика, Мўғулистон, Мянма, БАА, Панама, Папуа-Янги Гвинея, Перу, Полша, Россия, Сингапур, Словения, Таиланд, Туркия, Ўзбекистон, Украина, Уругвай, Филиппин, Чили, Эквадор, Жанубий Африка, Япония.

Триллион корейс вонидаги молиявий ко'рсаткичлар[6][7][8][9]
Йил 2000 2001 2002 2003 2004 2005 2006 2007 2008 2009 2010 2011 2012 2013 2014 2015 2016 2017
Айланмаси 13.78 13.12 14.36 17.79 23.97 26.30 25.84 31.61 41.74 36.86 47.89 68.94 63.60 61.77 64.76 58.52 52.94 60.19
Соф фойда 1.634 0.846 1.089 2.017 3.841 4.007 3.353 3.678 4350 3.242 4.765 2.442 1.748 1.363 0.108 -0.278 1.486 2.348
Активлар 19.62 18.98 18.68 20.84 24.28 27.53 31.21 36.35 47.21 51.07 69.42 78.41 79.27 84.84 85.84 80.75 80.14 79.79
Капитал 9.936 10.75 11.27 13.02 16.21 19.88 22.45 25.17 28.42 32.06 38.54 40.73 42.43 45.78 45.26 45.01 45.77 47.33

Аксиядорлар

2017-йил охирида компания 87 миллион дона аксия чиқарди, шундан 8,24% компанияга тегишли (ғазначилик улушлари), 70% эркин муомаладаги аксиялар, асосий аксиядорлар:

  • Миллий пенсия хизмати - 11,08%;
  • Ниппон Стеэл &амп; Сумитомо Метал Cорпоратион - 3,32%;
  • БлаcкРоcк Институтионал Труст Cомпанй, НА - 2,85%;
  • Говернмент оф Сингапоре Инвестмент Cорп. Привате Лимитед - 2,22%;
  • КБ Финанcиал Гроуп Инc. - 2,20%;
  • компания бошқаруви - 0,02%.

Манбалар

  1. ↑ „Топ стеэлмакер ин 2017“ (эн). Wорлд Стеэл Ассоcиатион. 2018-йил 23-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 22-ноябр.
  2. ↑ „ПОСCО он тҳе Форбес Глобал 2000 Лист“ (эн). Форбес. 2018-йил 29-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 22-ноябр.
  3. ↑ „ПОСCО Финанcиалс анд Неwс - Глобал 500“ (эн). Фортуне. 2018-йил 30-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 28-ноябр.
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 „ПОСCО“ (эн). cомпанй-ҳисториэс.cом. Интернатионал Диреcторй оф Cомпанй Ҳисториэс, Вол. 57. Ст. Жамес Пресс, 2004.. 2018-йил 29-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 28-ноябр.
  5. ↑ 5,0 5,1 „Ҳисторй оф ПОСCО“ (эн). стеэлонтҳенет.cом. 2018-йил 30-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 28-ноябр.
  6. ↑ „Аннуал Репорт 2002 он СЕC Филинг Форм 20-Ф“ (эн). ПОСCО (2003-йил 6-май). 2014-йил 15-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 28-ноябр.
  7. ↑ „Аннуал Репорт 2007 он СЕC Филинг Форм 20-Ф“ (эн). ПОСCО (2006-йил 24-июн). 2014-йил 18-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 28-ноябр.
  8. ↑ „Аннуал Репорт 2009 он СЕC Филинг Форм 20-Ф“ (эн). ПОСCО (2010-йил 25-июн). 2014-йил 18-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 28-ноябр.
  9. ↑ „Аннуал Репорт 2012 он СЕC Филинг Форм 20-Ф“ (эн). ПОСCО (2013-йил 29-апрел). 2014-йил 14-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 28-ноябр.