Pablo Neruda
Пабло Неруда (тахаллус, ҳақиқий исми Нефталí Риcардо Реес Басоалто, Нефтали Рикардо Реес Басуалто) (1904—1973) — чилилик шоир, дипломат. Отаси темир ё'л хизматчиси ва мактаб о'қитувчиси бо'либ, шоирнинг го'даклигидаёқ силдан вафот этган. Пабло шаҳар лицейига қатнади, кўп о'қиди. 10 ёшидан бошлаб ше'р ёзди. 16 ёшида Пабло Неруда тахаллуси билан ше'рлар бостирди. Оиладагилари адабиётни ёқтиришмагани учун у исмини яширган. Кейинги йили у Сантягодаги педагогика институтининг франсуз тили бо'лимига кирди. "Байрам қо'шиг'и" деб аталган ше'ри Чили талабалари федерацияси томонидан та'сис этилган биринчи мукофотга сазовор бо'лди. У шу ше'рининг муаллифлик ҳуқуқини сотиб, пулига о'зининг илк ше'рий то'пламини нашр эттирди (1923 - й). Ундан кейин шоирнинг шуҳрати ошди. Пабло о'қишни ташлаб, ше'риятга шо'нг'иб кетди. 1926 - йил чоп эттирган "О'лмайдиган одамнинг хатарли қадами" то'пламида у ше'рнинг ан'анавий о'лчамлари ва қофияларидан воз кечиб, ички кечинмаларни сюрреализмга яқин тил ва образлар билан ифодалади. Лотин Америкасидаги ан'аналарга ко'ра, таниқли шоирлар дипломатик ишларга жалб қилинарди. Нерудани ҳам 1927 - йили шундай ишга таклиф қилишди. Беш йил мобайнида турли хил мамлакатларга элчилик қилди. Шу даврда уйланди. Бир неча жилдлик китоб ёзишни мо'лжаллаб, "Яшаш жойи - Ер" (1933 - й.) номли китобининг биринчисини ёзди. Испанияда фуқаролар уруши бошланиши билан Неруданинг ше'рлари сиёсийлашди. Унинг "Испания юрагимда" китобини одамлар окопларда ҳам о'қишди. Шу даврда шоир Чили ҳукумати томонидан элчиликдан чиқариб юборилди. Чили президенти Габриэл Гонсалес Веделуни АҚШ қо'г'ирчог'и деб ҳақоратлагани учун давлатга хиёнатда айбланди, Мексикага қочиб кетди. О'ша ерда 340 ше'рдан иборат монументал асари "Умумжаҳон қо'шиг'и" (1950 - й.)ни ёзди. 1970 - йили Чили компартияси Нерудани Президентликка номзод қилиб ко'рсатди, бироқ у номзодини қайтиб олди. 1971 - йили Пабло Нерудага "Бутун қит'а тақдирини г'айритабиий куч билан о'зига жо қилган поэзияси учун" Нобел мукофоти берилди. 1973 - йил 23 - сентябр куни қаттиқ бетоб ётган Неруданинг уйига фашистлар сув бостириб юбордилар ва уни ҳалок этдилар.
| Пабло Неруда | |
|---|---|
![]() | |
| Таваллуди |
12-июл 1904-йил |
| Вафоти |
23-сентябр 1973-йил (69 ёшда) Сантяго, Чили |
| Касби | шоир, дипломат, сиёсий шахс |
| Мукофотлари |
|
Манбалар
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Пабло Нерудага тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ёзувчи, шоир ёки драматургга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
