Паданг — Индонезиядаги шаҳар, Суматра оролининг ғарбий соҳилида. Фапбий Суматра провинсиясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 721,5 минг киши (1990-йиллар охири). Плантациялар ва кончилик саноати ривожланган туманнинг савдосаноат маркази. Семент заводи, озиқ-овқат, тўқимачилик, ёғочсозлик саноати корхоналари, кема верфи, университет бор.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил