Padmini Rout
| Падмини Роут | |
|---|---|
|
| |
| Мамлакат | Ҳиндистон |
| Туғилиши |
5-январ 1994-йил Барамбагарҳ, Оиша, Ҳиндистон |
| Саравҳа | Халқаро шахмат устаси, аёл гросстмейстер |
| Юқори рейтинги | 2454 (2015-йил) |
Падмини Роут (талаффузи: Падмини Роут; 1994-йил 5-январда туғилган) – ҳиндистонлик аёл шахматчи. У халқаро магистр (ИМ)[1] ва аёл гроссмейстер (WГМ) унвонларига эга[2]. Падмини 2014—2017-йилларда кетма-кет тўрт карра Миллий Аёллар Премиэр-лигаси чемпиони[3] ва 2018-йилги аёллар ўртасида Осиё чемпиони ҳисобланади[4].
Роут 2007-йил учун Бижу Патнаик Спорт мукофоти ва 2009-йилда Экалавя мукофоти билан тақдирланган[5].
Фаолияти
2005-йилда Роут Нагпурда 11 ёшгача бўлган қизлар учун бўлган турнирда биринчи миллий чемпионликни қўлга киритди. 2006-йилда у 13 ёшгача бўлган қизлар ўртасида Ҳиндистон чемпиони ва 12 ёшгача бўлган қизлар ўртасида Осиё чемпиони бўлган[6]. Роут 2008-йилда шахмат бўйича Осиё[7] ва жаҳон чемпионатининг 14 ёшгача бўлган қизлар бўлимида ғолиб бўлган. Кейинги йили ўсмир (20 ёшгача) қизлар ўртасидаги Осиё чемпионатида биринчи ўринни эгаллади[8]. 2010-йилда Роут Ҳиндистон ўсмир (У19) қизлар чемпионатида ғолиб бўлди[6] ва Осиё[9] ўсмир қизлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди[10][11].
2011-йилда аёллар ўртасидаги Осиё индивидуал чемпионатида у 2—6-ўринларни эгаллаган[12] ва 2018-йилда ғолиб чиққан[13]. Роут 2014[14], 2015, 2016 ва 2017-йилларда Ҳиндистон аёллар чемпионатида ғолиб бўлган. 2015-йилда у аёллар ўртасидаги Ҳамдўстлик ўйинлари чемпиони бўлди[15].
Роут Ҳиндистон терма жамоаси сафида аёллар шахмат олимпиадаси, шахмат бўйича аёллар ўртасида ўтказилган жамоавий жаҳон чемпионати ва шахмат бўйича аёллар ўртасидаги жамоавий Осиё чемпионатида иштирок этган[16]. У 2014-йили Норвегиянинг Тромсо шаҳрида бўлиб ўтган аёллар шахмат Олимпиадасида захира тахтасида ўйнаб, индивидуал олтин медални қўлга киритди[17]. Роут 2016-йилда Озарбайжоннинг Боку шаҳрида[18] ва 2018-йилда Грузиянинг Батуми шаҳрида бўлиб ўтган Шахмат олимпиадаларида Ҳиндистон аёллар терма жамоаси таркибида иштирок этган[19].
Шахсий ҳаёти
Падмини Роут Одишанинг Барамбагарх шаҳрида туғилган[20][21]. Унинг отаси доктор Ашок Кумар қизининг шахмат ўйинига бўлган иштиёқи туфайли 9 ёшида (2003) шахмат тўгарагига берган. У Чандрасекҳарпурдаги ДАВ давлат мактабида ўқиган ва Бҳубанесвардаги БЖБ коллежини тижорат йўналиши бўйича тамомлаган.
Ютуқлари
- 2005-йилда Нагпурда 11 ёшгача бўлган миллий қизлар турнирида илк ғалабасига эришган, шунингдек, Калкуттадаги 13 ёшгача бўлган миллий қизлар турнири ғолиби
- 2014-йил Тромсодаги аёллар олимпиадасида захира тахтаси учун шахсий олтин
- Осиё қитъа аёллари 2018 мусобақасида олтин
- Кетма-кет тўрт карра Аёллар Премиэр-лигаси чемпиони (2014—2017)
- Ҳиндистон терма жамоаси учун 2014-йилги Осиё Миллатлар Кубогида блицда олтин, Рапид ва классик форматда кумуш
- Ҳиндистон терма жамоаси учун Осиё Миллатлар Кубоги-2018да Голд ин Блиц, Рапидда кумуш ва классик форматда бронза
- 2006 ва 2008-йилларда мос равишда 12 ёшгача бўлган осиёлик қизлар ва 14 ёшгача бўлган қизлар турнирларида олтин
- 2009-йилда Осиё ўсмирлар (20 ёшгача) қизлар ўртасида олтин, 2010-йилда бронза
- 2015-йилда Ҳамдўстлик аёллари турнида олтин
- 2008-йилда 14 ёшгача бўлган жаҳон ёшлари ўртасида олтин
- 2010-йилги Жаҳон ёшлар мусобақасида бронза
- 2017-йилги Осиё қитъа аёллар блици ўйинларида бронза
- 2017-йилда Ҳиндистон терма жамоаси учун Рапид бўйича Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларида бронза
- 2010-йилда Миллий ўсмир қизлар мусобақаси ғолиби
- 2007-йил учун Бижу Патнаик Спорт мукофоти
- 2009-йилда Эклавя мукофоти совриндори[3]
Манбалар
- ↑ „Роут Падмини чесс гамес анд профиле - Чесс-ДБ.cом“. чесс-дб.cом. 26-август 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 22-ноябр 2019-йил.
- ↑ Бҳаттачаря. „Дид Ёу кноw Абоут Чесс Грандмастер Падмини Роут?“ (инглизча). Феминисм Ин Индиа (31-январ 2018-йил). Қаралди: 22-ноябр 2019-йил.
- ↑ 3,0 3,1 „Тҳе 'Индиан Чесс Қуээн' Падмини Роут турнс 25 - ЧессБасе Индиа“. www.чессбасе.ин. Қаралди: 22-ноябр 2019-йил.
- ↑ „Ҳоw Падмини "Роутед' тҳе cомпетитион анд беcаме тҳе Асиан Чампион 2018“ (инглизча). чессбасе.ин. ЧессБасе Индиа (28-декабр 2018-йил). Қаралди: 26-июл 2021-йил.
- ↑ „Арчивед cопй“. 2014-йил 20-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 23-апрел 2012-йил.
- ↑ 6,0 6,1 Персоналитиэс: Падмини Роут. Ориспорц.cом
- ↑ Акбариниа. „Асиан Ёутҳ Чампионшип ин Теҳеран“. ЧессБасе (24-июл 2008-йил). Қаралди: 22-феврал 2016-йил.
- ↑ Асиан Жуниор Гирлс Чесс Чампионшип 2009. чесс-ресулц.cом.
- ↑ Асиан Жуниор Гирлс Чесс Чампионшип 2010. чесс-ресулц.cом.
- ↑ „Неги дисаппоинц бут Падмини wинс бронзе - Тимес оф Индиа“. Тҳе Тимес оф Индиа (17-август 2010-йил). Қаралди: 1-ноябр 2019-йил.
- ↑ Wорлд Жуниор Гирлс Чампионшип 2010. чесс-ресулц.cом.
- ↑ Асиан Индивидуал Wомен Чесс Чампионшип 2011. чесс-ресулц.cом.
- ↑ „17тҳ Асиан Cонтинентал Чесс Чампионшипс (2нд Маннй Паcқуиао Cуп)“. чесс-ресулц.cом. Қаралди: 8-август 2019-йил.
- ↑ 41ст Натионал Wомен Премиэр Чесс Чампионшип-2014. чесс-ресулц.cом.
- ↑ „Абҳижеэт Гупта wинс Cоммонwеалтҳ Чесс Чампионшип“. Делҳи Чесс Ассоcиатион (30-июн 2015-йил). 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 22-феврал 2016-йил.
- ↑ „Асиан Натионс Cуп: Теам Индиа багс фоур медалс! – Алл Индиа Чесс Федератион | Оффиcиал Wебсите“. Қаралди: 8-август 2019-йил.
- ↑ Wоменъс Чесс Олймпиадс: Роут Падмини. ОлимпБасе.
- ↑ „Wомен“. www.бакучессолймпиад.cом. Қаралди: 8-август 2019-йил.
- ↑ „Индиа - Тҳе 43рд Чесс Олймпиад, Батуми 2018 Георгиа“ (инглизча). батуми2018.фиде.cом. 8-август 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-август 2019-йил.
- ↑ WИМ титле апплиcатион (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-03-25 санасида архивланган). ФИДЕ.
- ↑ ИМ титле апплиcатион. ФИДЕ.
