Паган — Мянмаларнинг биринчи давлати (ХИ—ХИИИ асрлар). Пойтахти — Паган шаҳри Ҳозирги Мянманинг деярли барча ҳудудларини ўз ҳокимиятига бирлаштирган. Анората томонидан асос солинган. 1057-йил Жанубий Бирмадаги мои давлатлари бирлаштирилиши билан П. Жан.-Шарқий Осиёдаги энг йирик давлатлардан бирига айланган. Давлат дини — буддизм. П. да улкан миқёсда ибодатхоналар қурилиши олиб борилган (5 мингга якин ибодатхона ва пагода), бу, айниқса, Чанзита ҳукмронлиги даврида (1084—1112) авжга чиққан. ХИИИ асрга келиб ички низолар туфайли давлат таназзулга учраган. 1283-йил Каунгсин ёнидаги жангда мянма қўшинлари мўғуллар томонидан тормор этилгач, П. барҳам топган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил



Ҳаммасини о'лдириш керак!