Палак (милоддан аввалги ИИ асрнинг 2-ярми) — скифлар подшоси, шоҳ Скилурнинт ўғли. П. Херсонесга қарши ҳаракат қилган скифлар қўшинига раҳбарлик қилган. Скифлар Митридат ВИ томонидан Херсонесга ёрдамга юборилган Диофант қўмондонлиги остидаги Понт армиясидан мағлубиятга учраган. Палак орадан бир оз вақт ўтгач, роксоланлар ёрдамида иккинчи бор юриш қилган, лекин бу гал ҳам скифлар Понтдан қайта ёрдамга келган қўшинлардан енгилганлар. Скифлар подшоҳлиги Митридат ВИ га қарамлигини тан олган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил