Палау (расман: Палау Республикаси, инглизча: Тҳе Републиc оф Палау) – Тинч океаннинг ғарбий қисмидаги Каролина ороллари туркумидаги 8 та йирик оролда жойлашган давлат. Баъзан Белау деб талаффуз этилади. Оролларнинг энг каттаси – Бабелтуап ороли. Майдони 459 км². (177 сқ ми, 180-ўрин). Аҳолиси – 17 678[1] киши (2025-йил 15-январ). Маъмурий-ҳудудий жиҳатдан 16 штат (стате)га бўлинади. Пойтахти – Нгерулмуд[2] шаҳри.

Палау Республикаси
Белуу эр а Белау
Palau bayrogʻi
Шиор: Раинбоw'с Энд
Мадҳия: Белау рекид
Location of Palau
Пойтахт Нгерулмуд
Расмий тил(лар) Инглиз тили
Палау тили
Ҳукумат Президентлик Республика
Жоҳнсон Торибионг
Мустақиллик (БМТ васийликдаги АҚШ ма'муриятидан)
• Сана
1-октабр 1994
Майдон
• Бутун
458 км2 (197-ўрин)
• Сув (%)
<1
Аҳоли
• 2002-йилги рўйхат
20,303 (221-ўрин)
• Зичлик 44/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2005-йил рўйхати
• Бутун
АҚШ$174 мил. (217-ўрин)
• Жон бошига
АҚШ$8,570
Пул бирлиги АҚШ Доллар (УСД)
Вақт минтақаси УТC+9
• Ёз (ДСТ)
УТC+9
Қисқартма ПС
Телефон префикси 680
Интернет домени .пw

География

Барча йирик ороллари вулқон ҳаракати натижасида вужудга келган, улар маржон рифлари билан ўралган. Фосфат конлари бор. Иқлими нам, тропик иқлим. Йиллик ёғин 2250 мм дан 3000– 4500 мм гача, Кусане о. тоғларида 6000 мм. Вулкан оролларида доим яшил ўрмон ва саванналар; маржон оролларида, асосан, кокос палмаси ва панданус дарахти ўсади. Ҳайвонот дунёси шимолий оролларда майда кемирувчилар, калтакесак, илонлар ва жанубий оролларда турли қуш ва ҳашаротлардан иборат. Соҳил бўйи сувларида балиқ кўп.

Демографияси

Аҳолиси – микронезлар. Расмий тил – инглиз ва белау (палау) тиллари. Диндорларнинг аксарияти – католиклар.

Давлат тузуми

Палау – республика, АҚСҲ билан „эркин уюшган“ давлат. Амалдаги конституцияси 1981-йил қабул қилинган. Давлат бошлиғи – президент (2000-йилдан Томас Ременгесау), аҳоли томонидан тўғри овоз бериш йўли билан 4 йилга сайланади. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни 2 палатали (сенат ва делегатлар палатаси) Миллий конгресс (парламент), ижрочи ҳокимиятни президент ва ҳукумат амалга оширади.

Тарихи

Палау архипелаги оролларида одамлар Океаниядаги бошқа барча оролларга нисбатан илгарироқ, бир неча минг йил аввалдан яшаб келади, деб тахмин қилинади. Бу ерга европаликлардан биринчи бўлиб испанлар 1710-йилда келганлар. 1783-йил Англия кемаси ҳалокатга учраши оқибатида оролга келтирилган касалликлар натижасида 50 минг аҳолидан 5 минги омон қодди. 1886-йил ҳудуд Испания мустамлакасига айланди, 1889-йилда Германияга сотиб юборилди, Биринчи жаҳон уруши вақтида японлар босиб олди ва 1944-йилгача уларнинг бошкарувида бўлди. 1947-йил БМТ карорига кўра, АҚСҲ бошқарувига ўтди. 1993-йил ноябрдаги референдум иштирокчилари АҚСҲ га ихтиёрий равишда қўшилиш учун овоз берди. 1994-йил 1-октабрдан Палау Республикаси АҚСҲ билан „эркин уюшма“ доирасида мустақилликка эга бўлди. У ўзини ўзи идора қилса ҳам, аммо мудофаа, молия, ташқи ишлар масалаларини АҚСҲ бошқаради. Палау – 1994-йилдан БМТ аъзоси. Миллий байрами – 1-октабр – Мустақиллик куни (1994).

Халқ хўжалиги

Вулқонлардан ҳосил бўлган унумдор ерларда тапиок, кокос, мева ва сабзавот етиштирилади, балиқ овланади. Қорамол, чўчқа, эчки боқилади. Бадиий ҳунармандчилик ривожланган. Кейинги вақтда сайёҳлик иқтисодиётда катта аҳамият касб эта бошлади. Роҳатижон қум соҳиллар сайёҳларни кўпроқ жалб этади. Электр энергия 16 минг кВцоат қувватли электр стясида ҳосил қилинади. Четга кокос ёнғоғи, тунец балиғи сотади, четдан озиқ-овқат, машина ва ускуна, ёқилғи олади. АҚСҲ ва Тинч океан минтақаси мамлакатлари билан савдо қилади. Пул бирлиги – АҚСҲ доллари.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви

Сиёсий партиялар йўқ. Матбуоти „Палау газетт“ („Палау газетаси“, ойда бир марта инглиз тилида чиқадиган ҳукумат газета) ва „Тиа Палау“ („Бу – Палау“, инглиз ва мақаллий тилларда чиқадиган газета)дан иборат. „Палау нешнл комюникейшнз корпорейшн“ радиоэшиттириш компанияси ва 2 телемарказ бор[3].

Манбалар

  1. ↑ Манба: Wорлдометер (www. Wорлдометерс.инфо) Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Иқтисодий ва ижтимоий масалалар департаменти, Аҳолишунослик бўлими томонидан маълумотларни ишлаб чиқиш. Жаҳон аҳолисининг истиқболлари: 2024 йилги қайта кўриб чиқиш. (Ўрта туғилиш варианти).
  2. ↑ Абдулатиф Атхамов. АРМИЙАСИЗ ДАВЛАТЛАР, 2013-10-29да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2013-10-23
  3. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил