Швед палахмони, ХИХ аср.

Палахмон ёки катапулта — узоқ масофага улоқтирувчи механик қурилма. Бунда тўпни итариш учун кимёвий (портловчи модда) эмас, балки механик потенсиал энергия ишлатилади. Палахмонни Қадимги Юнонистонда ихтиро қилишган[1].

Палахмон (форс, араб. — фаллохун) — тошотар, сопқон. Қадимда ва ўрта асрларда тош ядроларини душман томон ирғитадиган махсус уруш қуроли. Манжаниқнинг кичик тури. Палахмон аксарият мудофаа иншоотлари, хусусан, қалъа деворларини бузиш мақсадида қўлланган. Ўт сочиш қуроллари, жумладан, тўпнинг қуролланишга кириб келиши палахмондан фойдаланишга чек қўйган[2].

Манбалар

  1. ↑ „Диодор вон Сизилиэн 14,42,1 унд диэ Эрфиндунг дер Артиллериэ им Миттелмеэрраум“. 2008-йил 17-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 11-май.
  2. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил