Palermo
Палермо — Италиядаги шаҳар ва порт. Сицилия вилояти ва Палермо провинсиясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 652,6 минг киши (2001). Иқтисодий аҳамияти жиҳатидан мамлакат жанубида Неаполдан кейин 2-ўриндаги шаҳар. Тиррен денгизи соҳилидаги порт (четга ситрус мевалар чикарилади). Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Кемасозлик ва кема таъмирлаш, самолёцозлик, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, кимё, ёғочсозлик, семент, озиқ-овқат, тўқимачилик, поябзал, пўлат қуйиш, полиграфия, тамаки, электротехника саноати корхоналари мавжуд. Палермо — туризм маркази, қишки курорт. Ҳар йили халқаро ярмаркалар ўтказилади. Университет (1777), Нафис санъат академияси, консерватория, расадхона, Миллий галерея, археология, миллий, этнография ва бошқа музейлар, ботаника боғи, опера ва драма театрлари бор. Шаҳарга милоддан аввалги ВИИИ асрда финикияликлар томонидан асос солинган. 14— ХВИ асрларга оид меъморий ёдгорликлари сақланган[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Италия географиясига оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |