Палитра (франс. палетте) — 1) рассом ишлаш жараёнида бўёқларни аралаштирадиган мослама (П.да рассом бўёкларни аралаштириб яратаётган асари учун керакли рангни ҳосил қилади); ёғоч, металл, чинни (фаянс)дан юпқа қилиб тўртбурчак ёки овал шаклида тайёрланади; 2) кўчма маънода — рассомнингрангтасвир (ранглар танлаш ва ишлатиш) услуби ҳамда алоҳида рангтасвир асари учун хос бўлган ранглар тўплами. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил