Паллавлар — Жанубий Ҳиндистондаги Шимолий Тамилнад ҳудудида қадимда мавжуд бўлган П. давлати (милодий ИИИ—ИХ асрлар) ни бошқарган сулола. П.нинг 3 сулоласи маълум (3—6асрлар; ВИ аср охири —ВИИИ аср ўрталари; ВИИИ аср ўрталари — ИХ асрлар). П. Нарасимха И даврида (ВИИ аср) равнақ топган, у Ватапидаги Ғарбий Чалукяларни тормор қилган ва Сейлон (ҳозирги Шри Ланка)га зафарли юриш уюштирган. Пойтахти — Канчи шаҳри бўлган. 893 йил П. давлати Чола давлати томонидан тугатилган. П. хонадонига мансуб вассал ҳокимлар Х—ХИИИ асрларда ҳам бўлган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил