Палмадошлар, палмалар (Палмаэ ёки Ареcаcеаэ) — бир паллали дарахцимон ўсимликлар оиласи. Тропик ва қисман субтропикларда ўсадиган 240 тача туркуми, 3400 тача тури маълум. П.нинг кўп турлари Осиёда (Индонезия), Африка ва жан. Америкада, П.нинг паст бўйли тури эса Европада тарқалган. Кўпинча шохламай тик ўсади. Танасининг бўйи 60 м ча, диаметри 1 м га етади. Баъзи турлари бутасимон, лианасимон (300 м гача). Барглари пацимон, дарахцимонларида тана учида туда бўлиб, бутасимонларида эса ер багирлаб осилиб ётади. Баргларининг уз. ҳатто 15 м ча. П. бир ва икки уйли ўсимлик. Айрим турлари ҳар йили, баъзилари фақат бир марта гуллаб мевалайди. Тўпгули йирик, оқ, сарғиш ёки кўкиш, айрим жинсли, баъзан қўш жинсли майда гуллардан иборат. Мевалари — қуруқ ёки этли данак: камроқ резавор-мевасимон, баъзилари майда, бошқалари эса кичик хандалакдек келади. П. 5—12 ёшида гуллайди, 30—50 йил яшайди.

П. 2 оилачага бўлинади. Кўпгина П.нинг меваси ейилади. Хом мевасидан кокос сути олинади. Пусти арчилган меваларидан ёғ ва маргарин олишда фойдаланилади (мойли палма). Поя толаларидан жуда пишиқ арқон, барг толаларидан сават, шляпалар тўқилади. Поясининг крахмалли ўзагидан саго (саго палмаси, маврикия палмаси) олинади. Финикия палмасиппнт меваси истеъмол қилинади.

П. Кавказнинг Қора денгиз соҳилларида, Ғарбий Грузияда, Қримнинг жан. соқилларида, Туркманистоннинг ғарбий қисмида ва бошқа ерларда қадимдан манзарали ўсимлик сифатида экилади. П. уруғидан, баъзи турлари парҳишлаб кўпайтирилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил