Kontent qismiga oʻtish
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦

Palov indeksi

ZiyoSfera, erkin ensiklopediya

Палов индекси — шахсий инфляцияни аниқлаш усулларидан бири ҳисобланади. Палов индекси ҳозирда Ўзбекистон ва Туркманистон давлатларида қўлланади. Айнан палов индексининг қўлланиши сабаби, палов Ўзбекистон ва Туркманистонда энг кенг тарқалган таомлардан бири ҳисобланади. Хусусан, Туркманистондаги уй хўжаликларининг 52 фоиз даромади озиқ-овқат маҳсулотларига кетади[1]. Индексга кўра, вақт ўтган сари ҳудудларда ош нархи ўзгаришини ўзида акс этади. Исте'мол нархлари индексини ҳисоблашда аҳоли учун муҳим ҳисобланган товарлар улуши ўзгариб туриши, истеъмол савати эмпирик тадқиқотлардан кўра биологик талаблардан келиб чиқиб тузилганлиги[2] сабабли, шахсий инфляция ва асосий таомга боғлиқ реал иш ҳақини ҳисоблашда „палов индекси“ анча қулайдир.

Тарих

Ўзбекистондаги палов индекси

Биринчи палов нархлари 2019-йил декабр ойида шакллантирилган бўлса-да, расман 2020-йил январ ойидан Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан палов индекси шакллантирилиши эълон қилинди. Унга кўра мамлакатимизнинг барча ҳудудий марказларида жойлашган йирик умумий овқатланиш муассасалари („Ош марказлари“)даги 1 кг палов учун сарфланадиган масаллиқлар рўйхати, шунингдек, уларнинг нархлари (қиймати) тўғрисидаги маълумотлар шакллантирилиб борилди. Шунингдек, 1 кг ош миқдори 7 порсияга тенг деб олинади.

Республиканинг барча ҳудудларида 1 кг палов тайёрлаш учун сарфланадиган масаллиқлар миқдори ўрганиб чиқилиб, мамлакат бўйича ўртача масаллиқлар рўйхатини шакллантирилди[3]. Унга кўра:

Шуни эътиборга олиш керакки, ҳудудлардаги палов нархлари ош марказларидаги нархларга асосланади. Чойхона, ресторан ва бошқа муассасалардаги нархлар ҳисобга олинмайди.

Туркманистондаги палов индекси

Туркманистонда ҳам палов индексини ҳисоблаш 2020-йил январ ойидан бошланган. Туркманистонда эса расмий статистик қўмита мавжуд бўлса-да[4], инфляция ва истеъмол нархлари ҳақида расмий маълумотлар бўлмаганлиги сабабли мустақил ОАВ туркман халқи томонидан юборилган маълумотлар асосида палов нархи ҳисобланади[5]. Яъни, электрон анкета орқали статистик маълумотлар йиғилади[6].

Ҳисоблаш усули

Палов индексини ҳисоблашда маълум бир ойдаги 1 порсия палов нархининг ўтган ойдаги 1 порсия палов нархига нисбати олинади. Шу орқали аҳолининг шахсий инфляция даражаси ҳақида маълумот тўпланади[7]. Бундан ташқари аниқроқ таҳлил учун аҳолининг ўртача иш ҳақи 1 порсия ош нархига бўлинади. Шу орқали истеъмолчининг вақт ўтган сари кўпроқ ош сотиб олиши унинг реал иш ҳақи миқдори ошаётгани, агар камроқ сотиб олишга қурби еца унинг реал иш ҳақиси пасаяётганини англатади. Агар истеъмол нархлари индекси (инфляция) ҳисоблашда „махсус танланмалар“, „такрорланувчи ўзгаришлар“ ва баъзи кўрсаткичларни ҳисобламаслик ҳолатлари мавжуд бўлиши мумкин бўлса[8], палов талаб катта маҳсулот сифатида ўз нархи ўзгариши орқали давлатдаги инфляцияни аниқроқ кўрсатади. Биг Маc индексидан фарқли равишда „Палов индекси“ орқали мамлакатлардаги реал алмашув курсини билиш имконсиз[9].

Палов индекси кўрсаткичлари

Ўзбекистонда палов индекси ҳудудлар бўйича фарқ қилса-да (худди ўртача иш ҳақи сингари), уларни умумлаштириб ўртача миқдорни топиш мумкин.

Ойлар бўйича палов индекси, номинал иш ҳақи ва инфляцияга таъсири[10][11][12]
Йил ва ой 1 порсия палов нархи (сўм) Ўтган ойга нисбатан ўзгариш сур’ати (фоизда) Ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи (минг сўм) Ойликка тўғри келувчи 1 порсия палов миқдори Ойлик инфляция (фоизда) Ойлик инфляция ва палов индекси орасидаги фарқ
2020-йил январ 14 026,21 −0,59 2403,96* 171,39 0,6 1,19
2020-йил феврал 13997,64 −0,02 2455,65* 175,44 0,8 0,82
2020-йил март 14251,57 1,81 2584,9* 181,38 1,3 −0,51
2020-йил апрел 14434,86 1,29 2409,24 166,90 1,7 −0,41
2020-йил май 14553,86 1,01 2572,93 165,42 0,3 −0,71
2020-йил июн 14485,93 −0,05 2580,46 178,14 −0,2 0,25
2020-йил июл 14561,10 0,52 2528,01 173,61 −0,3 −0,82
2020-йил август 15241,93 4,68 2637,44 173,05 0,5 −4,18
2020-йил сентабр 15849,57 3,99 2692,29 169,87 1,4 −2,59
2020-йил октабр 16029,79 1,13 2721,46 169,78 1,4 0,27
2020-йил ноябр 16138,98 0,69 2786,26 172,64 1,5 0,81
2020-йил декабр 16181,0 0,26 3341,222 206,49 1,6 1,34
2021-йил январ 16366,14 1,14 2732,58* 166,97 1,0 −0,14
2021-йил феврал 16770,86 2,47 2818,87* 168,08 0,6 −1,87
2021-йил март 16849,20 0,05 2876,4* 170,71 0,8 0,75
2021-йил апрел 17250,64 2,38 2920,0 169,27 1,5 −0,88
2021-йил май 17362,04 0,65 3108,1 179,01 0,5 −0,15
2021-йил июн 18078,36 4,13 3168,8 175,28 −0,2 −4,33
2021-йил июл 18202,29 0,69 3041,2 167,08 −0,2 −0,89
2021-йил август 18462,86 1,43 3085,8 167,14 0,5 −0,93
2021-йил сентабр 18654,57 1,04 3211,9 172,18 1,1 0,06
2021-йил октабр 18742,86 0,47 3322,9 177,29 1,3 0,83
2021-йил ноябр 18828,57 0,46 3365,8 178,76 1,2 0,74
2021-йил декабр 18852,21 0,01 3882,5 205,94 1,3 1,29
2022-йил январ 18807,14 −0,02 3223,5 171,40 0,9 0,92
2022-йил феврал 18921,43 0,61 3354,4 177,28 0,5 −0,11
2022-йил март 18957,14 0,19 3703,5 195,36 1,5 1,31
2022-йил апрел 19228,57 1,43 3596,1 187,02 1,5 0,07
2022-йил май 19507,14 1,45 3565,2 182,76 1,0 −0,45
2022-йил июн 19642,86 0,71 3910,6 199,08 0,9 0,19

* — кўрсатилган ойлар бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи мавжуд бўлмаганлиги сабабли, чораклик маълумотлардан фойдаланилди

Жадвалдан кўриш мумкинки, охирги 30 ой ичида Ўзбекистон фуқароларининг реал иш ҳақи миқдори ошган. Лекин палов индексининг ойлар бўйича ўзгариш сур’ати истеъмол нархлари индекси ўсиш сур’атидан 75 фоизга кўпроқдир (18,97 ва 10,84).

Ўхшаш индекслар

Ҳозирда шахсий инфляция ва харид қилиш қобилияти паритетини ҳисоблаш учун энг машҳур ва ишончли индекс Биг Маc индекси ҳисобланади. МcДоналд'с дунёнинг 100 дан ортиқ давлатларида мавжудлиги сабабли, валюталар курсига нисбатан реал алмашинув курсини аниқлашга имкон беради. Россияда эса, шахсий инфляцияни ҳисоблашда кенг истеъмол қилинувчи таомлар бўйича „Оливе индекси“ ва „Борш индекси“ ҳисоблаб чиқилади. Лекин палов индексидан фарқли равишда, сотилувчи тайёр таом эмас, уларга сарф этилувчи товарлар нархи ҳисоблаб чиқилади[13][14].

Танқид

Ўзбекистондаги палов индекси

"Борш индекси" ва „Оливе индекси“дан фарқли равишда палов индексини ҳисоблашда ўртача иш ҳақини палов нархига бўлган нисбати келтирилмайди. Бундан ташқари, расмий статистика ва солиқ ташкилоти орасидаги маълумотларда фарқ бор. Яъни, Давлат солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, ўртача иш ҳақи нақ 27 % га камроқ[15]. Будан ташқари ягона нархларга эга Биг Маc индексидан фарқли равишда маълум ҳудудларнинг ўзидаги ош марказларида нарх турли хил бўлади. Статистик танланмада марказлардаги катта ош марказларини олиниши, "масштаб самараси" туфайли нархни туширган (ёки таннархни арзонлаштира олган) ош марказларинигина кўрсатади[16].

Туркманистондаги палов индекси

Туркманистондаги палов индекси расмий бўлмаган, мустақил ОАВ ҳисобидан юритилганлиги, маҳаллий аҳоли томонидан юборилувчи маълумотлар камлиги туфайли, аниқ палов индекси маълум миқдорда фарқ қилиши мумкин. Расмий истеъмол нархлари индекси маълумотлари мавжуд эмаслиги ва бошқа сабаблар[17][18] туфайли палов нархидаги вақтинчалик ва мавсумий ўзгаришлар каттароқ сонда бўлиши мумкин.

Манбалар

  1. ↑ „Туркманистон уй хо'жаликлари сарф харажатлари“.
  2. ↑ „Исте'мол савати“.
  3. ↑ „Палов индекси шакллантирилади. Стат.уз“.
  4. ↑ „Туркманистон стацитика қо'митаси“.
  5. ↑ „Туркманистонда палов индекси“. 2022-йил 14-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 14-сентябр.
  6. ↑ „Палов нархини аниқлаш учун электрон анкета“.
  7. ↑ „Персонал инфлатион“.
  8. ↑ Ланcе, П.; Ҳаттори, А.. Самплинг анд Эвалуатион. Wеб: МЕАСУРЕ Эвалуатион, 2016 — 6–8, 62–64-бет. 
  9. ↑ „Пурчасинг Поwер Паритиэс - Фреқуэнтлй Аскед Қуэстионс (ФАҚс) - ОЭCД“. www.оэcд.орг. Қаралди: 2022-йил 29-апрел.
  10. ↑ „Инфлясия. Марказий Банк“.
  11. ↑ „Палов индекси ко'рсаткичлари. Давлат статистика қо'митаси“.
  12. ↑ „О'ртача ойлик иш ҳақи ко'рсаткичлари. Стат.уз“.
  13. ↑ „Борш индекси“.
  14. ↑ „Оиве индекси“. 2022-йил 20-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 19-сентябр.
  15. ↑ „2022-йил о'ртача иш ҳақи. Солиқ қо'митаси“.[сайт ишламайди]
  16. ↑ О'Сулливан, Артҳур; Шеффрин, Стевен М.. Эcономиcс: Принcиплес ин Аcтион. Уппер Саддле Ривер, НЖ: Пеарсон Прентиcе Ҳалл, 2003 — 157-бет. ИСБН 978-0-13-063085-8. 
  17. ↑ „Фреэдом Ҳоусе. Туркменистан“.
  18. ↑ „Демоcраcй Индех 2021, Эcономист Интеллигенcе Унит“. 2022-йил 26-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 14-сентябр.