Paluba
Палуба (славянча луба — йўнилган тахта) — кемаларнинг сув ўтказмайдиган горизонтал ёғоч ёпмаси. Юқори ва пастки П.ларга бўлинади. Юқори П. умумий мустаҳкамликни ва кўндаланг биқоликни таъминлайди. Пастки П. кемани баландлиги бўйича бир неча қисмга ажратади, унинг мустаҳкамлигини оширади, турли юк ва тўлқинлар зарбини ўзига қабул қилади. П.да хизмат ва турар жой хоналари, механизм ва жиҳозлар жойлашади. Пўлат кемаларда П. пўлат листлардан қилиниб, бўйлама ва кўндаланг боғловчилар билан мустаҳкамланади. П.нинг кема бортига тегиб турадиган жойлари узунасига қалин пўлат тўшамадан ясалади. Кема корпусида бир ёки бир неча П. ва платформа бўлади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |