Пан Ги Мун (ҳангул: 반기문, ҳанжа: 潘基文; 13-июн, 1944) Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг саккизинчи бош котиби. Бу мансабга Кофи Аннандан сўнг, 2007-йили сайланган. Бунгача у Корея Республикаси Ташқи Ишлар ва Савдо Вазирлигида дипломат бўлиб ишлаган. Дипломатлик карерасини университетни битирган йилиёқ Ҳиндистонда бошлаган. 2004–2006-йилларда Пан Ташқи Ишлар Вазири бўлган.

Пан Ги Мун
반기문
БМТнинг 8-бош котиби
Мансаб даври
2007-йил 1-январдан – 2016-йил 31-декабргача
Ўтмишдоши Кофи Аннан
Вориси Антóнио Гутеррес
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1944-йил 13-июн (1944-06-13) (82 ёш)
Чхонжин, Жанубий Корея
Мукофотлари
Hurmatli legion ordeni
Ҳурматли легион ордени
Fuqarolik xizmatlari uchun ordeni (Ispaniya)1-darajali Doʻstiq ordeni

2006-йил 13-октябрда Пан Ги Мун БМТ Бош Ассамблеясида бош котиб этиб сайланди. 2007-йил январида Аннан мансабдан кетди, унинг ўрнини Пан эгаллади. Пан бу мансабда Дарфур зиддиятини ҳал қилишга ҳаракат қилди, Умар ал-Баширни минтақага тинчликпарвар қўшинлар киргизишга кўндирди; глобал иссиқлашув муаммосини ечиш устида ишлади, бунда у АҚШнинг собиқ президенти Георге W. Буш'га мунтазам равишда босим ўтказишга ҳаракат қилди. Бироқ Пан Ги Мун танқид ҳам қилинди: БМТ Ички Назорат Хизмати уни БМТ аҳамиятининг сусайишида айблади.[1]

2011-йили Пан бош котиб мартабасига иккинчи маротаба номзодини қўйди. 2011-йил 21-июнида у бир овоздан бош котиб этиб қайта сайланди, у бу мансабда 2016-йил 31-декабригача қолади.[2][3]

Манбалар

  1. ↑ „Аҳлениус Энд оф Ассигнмент Репорт“. Фореигн_Полиcй (2010-йил 14-июн). Қаралди: 2011-йил 16-январ.
  2. ↑ „Генерал Ассемблй аппоинц Бан Ки-моон то сеcонд терм ас УН Сеcретарй-Генерал“. УН Неwс Сервиcе (21-июн 2011-йил). Қаралди: 21-июн 2011-йил.
  3. ↑ Лоуис Чарбоннеау.. „У.Н. ассемблй аппровес сеcонд терм фор У.Н. чиэф Бан“. Реутерс (21-июн 2011-йил). 2011-йил 28-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 22-июн 2011-йил.

Ҳаволалар