Panama
Панама Республикаси Репúблиcа де Панамá
| |
|---|---|
|
Шиор: Про мунди бенефиcио (Лотинча: Дунёнинг яхшилиги учун) | |
|
Мадҳия: Ҳимно Истмеñо Файл:Панама Натионал Антҳем.огг | |
|
| |
| Пойтахт | Панама шаҳри |
| Расмий тил(лар) | Испанча |
| Ҳукумат | Президентлик Республика |
| Жуан Cарлос Варела | |
| Исабел Саинт Мало | |
| Мустақиллик (Кун) | |
| 28-ноябр 1821 | |
| 3-ноябр 1903 | |
| Майдон | |
• Бутун |
78,200 км2 (117-ўрин) |
• Сув (%) |
2.9 |
| Аҳоли | |
• 2002-йилги рўйхат |
3,039,150 (132-ўрин) |
| • Зичлик | 38/км2 |
| ЙИМ (ХҚТ) | 2005-йил рўйхати |
• Бутун |
АҚШ$22,330 мил. (108-ўрин) |
• Жон бошига |
АҚШ$7,347 |
| Пул бирлиги | АҚШ Доллар (УСД) |
| Вақт минтақаси | УТC–5 |
• Ёз (ДСТ) |
УТC–5 |
| Қисқартма | ПМ |
| Телефон префикси | 507 |
| Интернет домени | .па |
|
| |
Панама, Панама Республикаси (Репúблиcа де Панамá) – Марказий Американинг Панама бўйнида жойлашган давлат. Шимолидан Кариб денгизи, жанубидан Тинч океан ўраб туради. Майдони 78 238 минг км². Аҳолиси 2,88 млн. киши (2002). Пойтахти – Панама шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 9 вилоят (провинcиа) ва 5 мухтор индейс резервациясига бўлинади. Панама каналидан ҳар куни кўплаб танкерлар ўтади.
Давлат тузуми
Панама – республика. Амалдаги конституцияси 1972-йилда кабул қилинган, унга 1978 ва 1993-йилларда тузатишлар киритилган. Давлат бошлиғи – президент, у умумий тўғри ва яширин овоз бериш йўли 6-н 5 йил муд-датга сайланади ва иккинчи муддатга қайта сайланиш ҳуқуқига эга эмас. Кр-нун чиқарувчи ҳокимиятни Қонун чиқарувчи ассамблея (бир палатали парламент), ижрочи ҳокимиятни президент ва ҳукумат амалга оширади.
Табиати
Панама ҳудуди Марказий Американинг энг камбар (48–200 км) қисмида. Қирғоқлари, асосан, паст. Тинч океан ва Кариб денгизига туташ соҳилларида анчагина қўлтиқ бор. Майда орол кўп. Панаманинг бутун ҳудуди орқали ғарбдан шарқ томон Кордилера-де-Верагуа, Кордилера-де-Сан-Блас, Серраниядел-Дарен тоғ тизмалари чўзилган, мамлакатнинг энг баланд нуқтаси ва ҳаракатдаги вулкани Бару (баландлиги 3475 м). Олтин, симоб, темир ва мис рудалар, боксит, бинокорлик ма-териалларининг кичикроқ конлари бор. Тез-тез зилзила бўлиб туради. Иқлими субекваториал, иссиқ ва сернам. Ўртача йиллик температура 25—28°. Ёғин жанубий тоғ ён бағирларида 1500 мм дан шимолий ён бағирларида 5000 мм гача. Дарёлари қисқа (200 км гача), кема қатнамайди, қурғоқчил мавсумда кўпинча қуриб қолади. Панама бўйнининг энг камбар жойида Панама ка-нали қурилган. Қизилсариқ латерит тупроқларда қимматбаҳо дарахт турлари ўсадиган ўрмонлар, жанубиғарбдаги жигарранг-қизил тупрокларда саванналар учрайди. Ҳайвонот дунёси: зирҳли, ёввойи мушуклар (пума, оцелот), чумолихўр, ялқов, буғу, коата маймуни ва бошқа Дарей ва бошқа миллий боглари, ўрмон қўриқхоналари бор.
Аҳолиси
Аҳолиси, асосан, панамаликлар – метислар (60%), негрлар (15%), индейслар (7%). Шаҳарларда ямайкаликлар, хитойлар, америкаликлар ҳам яшайди. Шаҳар аҳолиси 54%. Расмий тил – испан тили. Кўпчилик диндорлар католик, бир қисми протестант. Йирик шаҳарлари – Панама, Колон.
Тарихи
Панамани испанлар мустамлака қилиб олгунга қадар бу ерда куна, гуайми, чокова ва бошқа 60 дан ортиқ ин-дейс қабиласи яшаган. Панаманидастлаб ХВИ асрда испан конкистадорлари забт этган. Мустамлакачилар туб аҳолига зулм ўтказган ва кўпчилигини қириб ташлаб, плантациялар ва конларда ишла-тиш учун Африкадан негр қулларни келтирган. Америкадаги испан мустамлакаларининг мустақиллиги учун уруш давомида (1810—26) Панама ўзини му-стақил деб (1821) эълон қилди ва Симон Боливар тузган Буюк Колумбия республикаси таркибига кирди. 1830-йилда Буюк Колумбия парчалангач, 1831-йилдан Янги Гранада (1886-йилдан Колумбия) республикаси таркибига департамент ҳуқуқида кирди. 1903-йил Панама Колумбиядан ажралиб чиқиб, мустақиллик эълон қилди. Аммо ўша йили 18-ноябр да АҚСҲ билан Панама ўртасида тузилган шартномага биноан, Панама канали қуриш мўлжалланган ҳудуд АҚШга „абадий фойдаланиш, эгаллаш ва назорат қилиш“ учун берилиши оқиба-тида Панама АҚШга бутунлай қарам бўлиб қолди. Америкаликлар бу ерда ҳарбий база қуриб, ўз қўшинларини жойлаштирди. Панама халқи кўп йил ўз ерини озод қилиш учун курашди (1958, 1959, 1964-йиллардаги ҳаракатлар). 1968-йил генерал О. Торрихос Эррера бошчилигидаги миллий гвардия давлат тўнтариши қилиб, иқтисодий мустақилликни му-стаҳкамлаш, сиёсий ҳаётни демокра-тиялаш тадбирларини ўтказди. 1977-йил Панама ҳукумати АҚСҲ билан тузган икки шартномага кўра, 1903-йилги шартнома бекор қилинди, 1979-йил 1-октабрдан канал зонаси устидан Панама суверенитети тикланди, 2000-йил 1-январдан каналнинг ўзи ҳам Панама тасарруфига ўтди. Панама 1945-йилдан – БМТ аъзоси. Ўзбекистон суверенитетини 1992-йил 2-январда тан олди. Миллий байрами —3-ноябр – Мустақиллик куни (1903).
Сиёсий партиялари, касаба уюшмалари
Арнулфиста партияси, 1990-йил тузилган; „Папа Эгоро“ ҳаракати, 1991-йил асос солинган; Лейбористлар партияси, 1982-йил ташкил этилган; Либерал республикачилар партияси, 1993-йил тузилган; Панама халқ партияси, 1930-йилда асос солинган; Либерал миллий партия, 1979-йил ташкил этилган; Либерал республикачилар миллий ҳаракати, 1981-йил тузилган; Инқилобий демократик партия, 1978-йил асос солинган; Демократик христиан партияси, 1963-йил ташкил этилган. Панама меҳнаткашлари конфе-дерацияси, 1956-йил асос солинган; Меҳ-наткашлар миллий кенгаши, 1971-йил тузилган; Панама бўйни меҳнаткашлари касаба уюшма маркази, 1971-йил ташкил этилган.
Иқтисодиёти
Панама – аграр мамлакат. ХХ асрнинг 70-йилларида Панама ҳукумати баъзи ижтимоий-иқтисодий тадбирларни – қишлоқ хўжалиги соҳасида, меҳнат қонунчилиги ва солиқ соҳасида ислоҳотлар ўтказди, барча фойдали қазилмаларга эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқини эълон қилди.
Қишлоқ хўжалигида иқтисодий фаол аҳолининг 25% банд бўлиб, ялпи ички маҳсулотнинг 15% ҳосил қилинади. Янги қишлоқ хўжалиги кооперативлари тузилган бўлса ҳам, латифундиялар устун мавқеда турибди. Асосий экспорт экинлари: банан, шакарқамиш, кофе. Ички истеъмол учун шоли, маккажў-хори, картошка, дуккаклилар экилади. Гўшт чорвачилиги ва паррандачилик ривожланган: қорамол, чўчқа, от, эчки ва хачир боқилади. Ўрмонларда қимматбаҳо тур ёғоч тайёрланади. Денгизда қисқичбақа ва балиқ овланади.
Саноати заиф ривожланган бўлиб, ялпи ички маҳсулотнинг 9% ни ташкил этади. Оз миқсорда олтин, мис рудаси, нефт қазиб олинади. Панама саноати озиқ-овқат (қанд-шакар, консервалар, қуритилган ва қуюлтирилган сут, алкоголли ва алкоголсиз ичимликлар, балиқ уни, тамаки маҳсулотлари ва бошқалар), ёғочсозлик, кўн-поябзал, тикувчилик, қоғоз, сопол ва семент саноатининг майда корхоналаридан ибо-рат. Лас-Минасда четдан келтирилган ва маҳаллий нефтни қайта ишлайдиган завод бор. Ҳунармандчилик ривожланган. Йилига ўртача 2,8 млрд. кВцоат электр энергия ҳосил қилинади. Асосий саноат марказлари: Панама, Колон, Ната. Панама канали орқали йилига 14 мингтагача кема ўтади. Бу канал рўйхатга олинган кемалар сони ва уларнинг умумий юк ҳажми жихатидан дунёда л-ўринда, Колон Эркин зонаси эса аҳамияти ва экспорт-импорт операциялари ҳажми жиҳатидан 2-ўринда туради. Асосий денгиз порти ва халқаро аэропорти – Панама, муҳим денгиз порти – Колон. Транспорт йўли узунлиги – 583 км, автомобил йўллари —10 минг км. Четга банан, нефт маҳсулотлари, қанд-шакар, ёғоч, қисқичбақа ва бошқа чиқаради, четдан машина ва асбоб-ускуна, металл буюмлар, хом нефт, кимёвий моллар, озиқ-овқат ва бошқа олади. Асосан АҚСҲ, Венесуэла, Коста-рика, Канада, Япония, Германия, Италия билан савдо қилади. Пул бирлиги – балбоа.
Тиббий хизмати, маорифи, илмий ва маданиймаърифий муассасалари
Врачлар Панама университетининг тиббиёт факултетида тайёрланади. 1946-йилдан мажбурий 8 йликтаълим тўғрисидаги қонун амал қилади. Бошланғич мактаб шаҳарларда 6 йиллик (7 ёшдан 13 ёшгача), қишлоқ жойларда —3 ва 4 йиллик. Ўрта мактаб 6 йиллик бўлиб, 2 туркум, яъни 3 йиллик ижтимоий фанлар ва 3 йиллик табииётмат. фанлари лицейларидан иборат. Ҳунартехника таълими техника, қишлоқ хўжалиги, тижорат билим юртлари ва бошланғич мактаб ёки ўрта мак-табнинг бир туркуми негизида амалга оширилади. Олий таълим Панама университети (1935-йилда асос солинган) ва Сантамария ла Антигуа хусусий католик университетида (1965) берилади. Мамлакатдаги илмий тадқиқотларлар Миллий фан кенгаши (1963) томонидан мувофиклаштириб турилади. Панама миллий Фанлар академияси (1942), Панама тил академияси, Панама тарих академияси (1942), Миллий археология ва тарихий ёдгорликлар академияси (1946), Индейс халклар маданиятини ўрганиш институти (1952), Иқтисодий ривожланиш институти (1953), Панамерика тарих ва география институти, Панама университети ҳузуридаги илмий тадқиқотлар муассасалари илмий тадқиқотларлар олиб боради. Панама университети кутубхонаси (1935), Миллий кутубхона (1892), Панама миллий музейи (1925) ва бошқа бор.
Матбуоти, радиоэшиттириши, телекўрсатуви
Панама да бир қанча газета ва журналлар нашр этилади. Муқимлари: „Матутино“ („Тонгги хабарлар“, кундалик ҳукумат газета, 1969-йилдан), „Панама —Америка“ (кундалик газета, 1989-йилдан), „Пренса“ („Матбуот“, кундалик газета, 1980-йилдан), „Сигло“ („Аср“, кундалик газета, 1985-йилдан), „Унидад“ („Бирлик“, ойига 2-марта чиқадиган газета, 1973-йилдан), „Критика либре“ („Эркин тан-қид“, кундалик газета, 1925-йилдан), „Аналисис“ („Таҳлил“, иқтисодиёт ва сиёсат масалаларини ёритувчи ойлик журнал). Миллий ахборот агентлиги йўқ. Панама радиоэшиттириш уюшмаси мавжуд. Радиоэшиттириш ва телекўрсатув хусусий бўлиб, тижорат асосида ишлайди.
Адабиёти
Адабиёти испан тилида ривожланиб келмоқда. Дастлаб Колумбия адабиёти таркибида вужудга келди. ХИХ асрнинг 2ярмида ундан ажралиб чиқиб, миллий адабиёт тарзида шакллана бошлади. М. Аросемена ўзининг „Тарихий хотиралар“ ва ўғли Х. Аросемена ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маиший мавзулардаги очерклари билан унга асос солдилар. 1845-йилда тузилган Ҳаваскор маърифатпарварлар жамияти Панама миллий адабиётини яратишда катта рол ўйнади. Ватанпарварлик руҳида шеърлар ёзган Х. Колунхе, Т. М. Фёйё, Х. М. Алеман, А. Д. ле Исака каби шоирлар Панама адабиётини юқори поғонага кўтардилар. ХХ аср бошларида ҳукм сурган модернизм намояндалари Д. Эррера, Г. Андреве, Л. А. Сото, Р. Миро ва бошқа адиблар Панама адабиётининг ўзига хослигини ҳимоя қилиш билан бирга европача услублардан ҳам фойдаландилар.
Биринчи жаҳон урушидан кейин адиблар 2 оқимга бўлиниб кетди. Р. Синан, Р. Лауренс каби шоирлар „авангардизм“ тарафдори бўлиб, формализм йўлига ўтди. Д. Кореи, Д. Эррера Севиляно ижтимоий зидсиятларни акс эттирди. И. де Х. Валдес ва бошқа адиблар шаҳар ва қишлоқ турмушини ҳаққоний тасвирлади. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг ёзувчилар ижодида ижтимоий адолацизликни фош этиш мавзуи муҳим ўрин олди (М. Риера, П. Ривера, Х. Франко ва бошқалар). Замонавий ёзувчилар орасида Д. Моран, А. Менендес Франко каби шоирлар, Э. Чуэс, Х. М. Байярд Лерма, Х. Белено каби прозачилар, драматург Х. де Х. Мартинес асарлари машҳур.
Меъморлиги ва тасвирий санъати
Қадимги Панама маданияти Мексика, Колумбия ва бошқа қўшни мамлакатлар маданияти билан ўзаро ҳамоҳанг шаклланган. Маҳаллий индейслар маҳобатли иншоотлар қурмаган. Мустамлакачилик даврида Панама, Портобело шаҳарларида мудофаа истеҳкомлари, бозор, божхона, омборлар билан бир қаторда ҳашамдор зарҳал ўймакорлик услубидаги черковлар барпо этилди. ХХ асрда Панама, Колон шаҳарларида замонавий Америка меъморлиги руҳида қурилган меъморий мажмуаларга маҳаллий анъана унсурлари сингдирилди (Г. де Ру, И. Галиндо Валярино, О. Мендес Гуардия каби меъморларнинг лойиҳалари).
Тасвирий санъати ХВИ асргача индейслар ясаган тош ҳайкаллар, одам ва ҳайвон сурати туширилган устунлар, ранг-баранг сопол идишлардан иборат бўлган. Мустамлака йилларида замонавий санъат вужудга кела бошлади. Замонавий рассомлардан Р. Люис, Х. М. Улоа, Х. Ф. Аросемена, Ф. Р. Карчерини кўрсатиш мумкин. Ҳозирги Панама тасвирий санъатида кубизм (С. Одубер), сюрреализм (П. Рунъян) ва бошқа оқимлар ёйилган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |