Pangenezis
Пангенезис (пан... ва ... генез) -наслда олдинги авлодлар белгиларининг пайдо бўлиши тўғрисидаги Ч. Дарвин (1868) назарияси. П.га бино-ан, организмнинг ҳамма ҳужайралари ўзидан жуда майда заррачалар — геммулалар ажратиб чиқаради. Геммулалар жинсий органларда тўпланиб, жинсий ҳужайраларни ҳрсил қилади. Улар орқали белгилар (жумладан, янгидан қосил қилинган) ирсийланади. П. назарияси қад. натур файласуфлар (Демокрит, Гиппократ) тасаввурларига ўхшаб кетади. П. орқали Дарвин жинсий ва жинссиз кўпайиш ҳамда регенерацияни тушунтиришга ҳаракат қилди. Ф. Галтон (1871) ва бошқа олимлар П. назариясини тажрибада текшириб кўриб, инкор қилишди. Голланд оли-ми Х. Де Фризнинг (1889) ҳужайра ичи П.и назариясига биноан, организм хусусиятларини белгиловчи "пангенлар" ҳужайра ядросида бўлади; фақат ҳужайра тузилишини белгиловчи генларгина ситоплазмага чиқади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |