Панисломизм (пан… ва ислом) — туркияқўл остида ХИХ аср охирида бутун мусулмон оламини мустамлакачиларга қарши курашда бирлаштириш тўғрисидаги ҳаракатга Россия ва Англия империялари, шунингдек. СССР томонидан берилган сунъий ном.

ХИХ асрда Курсавий, Маржоний, Аҳмад Дониш каби йирмк уламолар ва маърифатпарварлар ислом динини ислоҳ қилиш фикри билан чиқиб. муайян дастурлар тузишган. Уларниш бу фиқолари Бухорода айрим мутаассиб жамоларнинг жиддий қаршилигига учраган. Афгон маърифатпарвари, диний ва сиёсий арбоб Жамолиддин ал-Афғоний ХИХ асрнинг 70-йилларидан бошлаб бу қарашларни яхлитлаштириб, исломчилик назариясига асос солган. Кейинчалик уни ривожлантиришда Муҳаммад Абду, Икром домла, Гаспринский, Фитрат, Беҳбудий, Абдурашид Иброҳимов, Мунавварқори каби сиймоларнинг муайян даражада хизматлари бўлган.

Фитрат ўзининг „Раҳбари нажот“ („Нажот йўли“; 1914) асарида миллатни мустамлакачилик зулми ва колоклик гирдобидан қутқаришда Қуръони каримни мусулмонларнинг раҳбар ва раҳнамоси — нажот дастури (йўли) деб тушунади. Бу муқаддас китоб ва ислом дини ғоялари атрофида миллатни жипслаштиришга даъват этади.

Исломчилик ғояси Туркистонда минтақа жамоатчилиги онгида ислом дини ва жамиятни ислоҳ қилиш, уни янгилаш, бошқа сивилизацияларнинг илғор илмий, техникавий ва маданий ютукларидан фойдаланиш, фан, таълим соҳаларини ривожлантириш ғоялари билан уйғунлашган тарзда кучайиб борган.

Туркистон ўлкаси генерал губернатори С. М. Духовский „Туркистондаги ислом“ (Т., 1899) номли махсус маърузасида Россия империясида яшовчи мусулмонларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги кучайганлигини эътироф этиб, маъмурларни Панисломизмга карши курашга чақиради.

Исломчилик ғояси Туркистон минтақасида совет режимига карши олиб борилган қуролли курашда маълум рол ўйнаган. Шунингдек, у Туркия, Эрон, Афғонистон ва бошқа Шарқ мамла-катларида бўлган инқилобларда мусулмон халқларини бирлаштирувчи ғоя сифатида майдонга чиққан. Иккинчи жаҳон урушипгм кейин мустамлакачилик тизимининг емирилишида унинг ҳам ҳиссаси бўлган.

Бироқ исломчилик ғояси вужудга келган пайтидан бошлаб Россия ва Англия ҳукмрон доиралари томонидан панисломизм (улуғ исломчилик) тарзидасохталаштирилган эди. Хусусан, Россия болшевикларининг фикрича, бу ғоя бутун ислом халқларини ягона давлат — халифалик тузиш учун курашга даъват қилар эмиш.

Совет Россияси ва СССР раҳбарияти Панисломизмга қарши курашда худди туркчилик ва турончиликка нисбатан бўлга-нидек қатий чоралар кўрган. Улар Панисломизм ва Пантуркизмпп жадидчилик ва босмачилик ҳаракатининг асосий мафкураси деб ҳисоблашган.

Адабиёт

  • Туркестан в начале ХХ века: к истории истоков националной независимости, Т., 2000; Фитрат, Нажот йўли, Т., 2001; Голдсиер И., Ислом ҳақида маърузалар, Т., 2001; Ражабов К,., Бухорога қизил армия босқини ва унга қарши кураш, Т., 2002[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил