Pantograf
Пантограф (пан... ва граф) — 1) бир масштабдаги чизма план ва ҳариталар-. ни бошқа (одатда, кичик) масштабда ва, аксинча, кўчириб чизадиган асбоб. Турли ўлчам ва конструксияларда ясалади. Унинг осма ғилдиракчали ва бошқа хиллари бўлади. Асл нусха масштаби билан кўчирилаётган нусха масштаби нисбатини хоҳлаганча узгаотириш мумкин; 2) моторли вагон ёки электровоз томига ўрнатилиб, контакт тармоғи симидан ток оладиган қурилма. Пружиналар ёрдамида контракт тармоғига қисиб турадиган ползун (чанғилар ва контакт қуймалар) дан иборат. П. юқори тезликда сим билан яхши контакт ҳосил қилишга имкон беради, транспротнинг йўналиши ўзгарганда қайта ўрнатишни талаб қилмайди.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |