Papilionidae
Папилионидаэ (о'зб: Елканлилар ёки Қалдирғочқанотлилар оиласи, инглизча: Сwаллоwтаил буттерфлиэс) — тангачақанотлилар капалаклар туркумига мансуб бўлган, дунёдаги энг йирик ва энг гўзал кундузги капалаклар оиласидир. Оила таркибига 550 дан ортиқ тур киради. Уларнинг аксарияти тропик ҳудудларда яшаса-да, Антарктидадан ташқари барча қитъаларда учрайди. Оиланинг инглизча номи (Сwаллоwтаил) ва ўзбекча таржимаси уларнинг орқа қанотларидаги узун думсимон ўсимталарга боғлиқ. Бу думи худди қалдирғочнинг думини эслатади. Бироқ, ушбу оилага мансуб барча турларда ҳам бундай "дум" бўлавермайди, масалан, Парнассиус туркуми вакилларида дум йўқ[1].
| Папилионидаэ оиласи | |
|---|---|
|
| |
| Илмий таснифлаш | |
| Олам: | Ҳайвонлар |
| Тип: | Бўғимоёқлилар |
| Синф: | Ҳашаротлар |
| Туркум: | Тангачақанотлилар |
| Оила: | Папилионидаэ |
| Уруғ: | Папилионидаэ |
| Турлари: | Папилионидаэ |
| Бинар номи | |
|
Папилио (Латреилле, [1802]) | |
| Субфамилиэс анд генера | |
|
31 та туркум ва 600 га яқин тур мавжуд:
| |
Хусусияти
Дунёдаги энг улкан капалак ҳисобланган Орнитҳоптера туркуми айнан шу оилага тегишли. Бу оилага мансуб капалакларнинг боши орқасида осматерий деб номланувчи аъзоси бор[2]. Капалак хавфни сезганда, шу аъзодан ўткир ва ёқимсиз ҳидли суюқлик чиқариб, бошқа ҳашаротларни ҳайдайди[3].
Тавсиф
Баъзи қалдирғочқанотли капалакларнинг қанотларини ёзиб дам олаётганида кўринадиган орқа қанотларидаги айри шакл, уларга 'қалдирғочқанот' деган умумий ном берилишига сабаб бўлган. Уларнинг илмий номига келганда, Линней асосий туркум учун Папилио номини танлаган, чунки лотинча папилио - 'капалак' деган маънони англатади[4]. Линней ушбу туркум таркибидаги турларнинг номлари учун қалдирғочқанотлиларга грек мифологияси қаҳрамонларининг номларини берган. Туркумнинг энг асосий тури бўлмиш "Папилио мачаон" Илиада достонида тилга олинган, Асклепийнинг ўғилларидан бири — Махаон шарафига номланган. Бундан ташқари, "Папилио ҳомерус" тури грек шоири Гомер номи билан аталган[5]Манба хатоси: Cлосинг </реф> миссинг фор <реф> таг.
Барониэне.
Парнассиинаэ
Папилионинаэ.
Манбалар
- ↑ Реэд, Роберт Д.; Сперлинг, Фелих А.Ҳ. „Папилионидаэ – Тҳе Сwаллоwтаил Буттерфлиэс“. [Треэ оф Лифе Wеб Прожеcт] (2006). Қаралди: 2010-йил 7-ноябр.
- ↑ Назари, Вазриcк; Сперлинг, Фелих А.Ҳ. „Парнассиинаэ Дупончел, [1835“]. Треэ оф Лифе. [Треэ оф Лифе Wеб Прожеcт] (2006). Қаралди: 2010-йил 7-ноябр.
- ↑ ; Давиэс, Р.Г.Иммс' Генерал Техтбоок оф Энтомологй: Волуме 1: Струcтуре, Пҳйсиологй анд Девелопмент Волуме 2: Cлассифиcатион анд Биологй. Берлин: Спрингер, 1977. ИСБН 0-412-61390-5.
- ↑ Леҳнерт, Маттҳеw С.; Крамер, Валериэ Р.; Раwлинс, Жоҳн Э.; Вердеcиа, Ванесса; Даниэлс, Жарет C. (10 Жулй 2017). "Жамаиcа'с Cритиcаллй Эндангеред Буттерфлй: А Ревиэw оф тҳе Биологй анд Cонсерватион Статус оф тҳе Ҳомерус Сwаллоwтаил (Папилио (Птероурус) ҳомерус Фабриcиус)" (эн). Инсеcц 8 (3): 68. дои:10.3390/инсеcц8030068. ПМИД 28698508. ПМC 5620688. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=5620688.
- ↑ Салмон, Мичаэл А., Маррен, Петер, Ҳарлей, Басил. Тҳе Аурелиан Легаcй: Бритиш Буттерфлиэс анд Тҳеир Cоллеcторс. паге 252. Публишер: Университй оф Cалифорниа Пресс. 2001. ИСБН 978-0-520-22963-1