Paradoks
Парадокс (қадимги юнонча: παράδοξος — „кутилмаган“, „ғалати“) — кўпчилик томонидан қабул этилган анъанавий фикр, тажрибага ўз мазмуни ёки шакли билан кескин зид бўлган, кутилмаган мулоҳаза, муҳокама. Ҳар қандай парадокс „шубҳасиз тўғри“ (асослими, асоссизми, бундан қатъий назар) ҳисобланган у ёки бу фикрни инкор этишдек кўринади. „парадокс“ ўзи ҳам дастлаб антик фалсафада ҳар қандай ғалати, оригинал фикрни ифодалаш учун ишлатилган.
Мантиқда парадокслар формал мантиқ, қоидаларига риоя қилиб фикр юритишда баъзан юзага келади. Мантиқда парадоксларни ҳақиқатдан чекиниш, деб билиш ўринлидир. Шунинг учун антиномия, апория, зиддият парадокснинг синонимлари деб ҳисоблаш мумкин. Парадокс бир-бирини истисно қилувчи икки фикрни баб-баравар исбот қилиш мумкинлигини билдиради. Мантиқий парадокслар, одатда, мантиқий асослари тўла аниқланмаган назарияларда учрайди.
Илмий муҳокамада парадокс пайдо бўлишининг асосий сабаби инсон билиш жараёнининг мураккаб диалектик фе’л-атворга эгалиги ва бунда шакл ва мазмуннинг ўзаро зиддиятли муносабатда бўлишидадир. Парадоксларни бартараф этишнинг универсал йўли йўқ. Мантиқ ва математикада айрим парадоксларни бартараф қилиш усуллари ишлаб чиқилган[1].
Яна қаранг
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
| Фалсафага оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |