Paragvay
Парагвай, Парагвай Республикаси (Испанча: Репúблиcа дел Парагуай) — Жанубий Американинг марказий қисмида жойлашган давлат. Майдони — 406,8 минг км². Аҳолиси — 5,8 млн. киши (2002). Пойтахти — Асунсон шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 19 департамент (департаменто) ва пойтахт округига бўлинади.
Парагвай Республикаси Репúблиcа дел Парагуай
| |
|---|---|
|
Шиор: Тинчлик ва Адолат (Испанча: Паз й жустиcиа) | |
|
Мадҳия: Парагуаёс, Репúблиcа о Муэрте (Парагвайлар, республика ёки о'лим) | |
|
| |
| Пойтахт | Асунсон |
| Расмий тил(лар) |
Испанча Гуаранича |
| Ҳукумат | Президентлик Республика |
| Марио Абдо Бенíтез | |
| Ҳуго Велáзқуэз | |
| Мустақиллик (Испаниядан) | |
• Сана |
14-май 1811 |
| Майдон | |
• Бутун |
406,750 км2 (59-ўрин) |
• Сув (%) |
2.3 |
| Аҳоли | |
• 2002-йилги рўйхат |
6,347,884 (101-ўрин) |
| • Зичлик | 15/км2 |
| ЙИМ (ХҚТ) | 2005-йил рўйхати |
• Бутун |
АҚШ$31,790 мил. (92-ўрин) |
• Жон бошига |
АҚШ$5,008 |
| Пул бирлиги | Гуарани (ПЙГ) |
| Вақт минтақаси | УТC–4 |
• Ёз (ДСТ) |
УТC–3 |
| Қисқартма | ПА |
| Телефон префикси | 595 |
| Интернет домени | .пй |
|
| |
Давлат тузуми
Парагвай — республика. Амалдаги конституцияси 1992-йил 21-июнда қабул қилинган. Давлат ва ҳукумат бошлиғи — президент (1999-йилдан Луис Гонсалес Макки), у умумий тўғри овоз бериш йўли билан 5 йил муддатга сайланади. Қонун чиқарувчи ҳокимиятни Миллий конгресс (2 палатали парламент — сенат ва депутатлар палатаси), ижрочи ҳокимиятни президент бошчилигидаги ҳукумат амалга оширади.
Табиати
Парагвай релефи, асосан, текислик. Марказий қисмини Парагвай дарёси бўйидаги ботқокли пасттекислик, шимоли-ғарбини Гранчако текислигининг бир қисми, жануби-шарқини Бразилия ясситоғлигининг бир қисми эгаллайди. Оз миқдорда темир, марганец, мис руда конлари бор. Иқлими — тропик, иссиқ иқлим. Ўртача температура июлда 17–19°, январда 27–29°. Йиллик ёғин ғарбда 700 дан шарқда 2000 мм гача. Йирик дарёлари: Парана, Парагвай ва уларнинг ирмоклари. Тупроги шарқда қизил ферралит, марказда ўтлоқи, ғарбда жигарранг-қизил тупроқ. Мамлакат ҳудудининг тенг ярми қимматбаҳо дарахтлар (квебрахо, мате) ўсадиган ўрмон. Парагвайда тапир, пекар, ягуар, сув чўчқаси, ботқоқ буғуси, пума, зирхли, носух, капибар каби ҳайвонлар, кенг бурунли маймунлар, турли-туман қушлар яшайди. Миллий боғлари — Дефенсорес-делчако, Тинфунке ва бошқа
Аҳолиси, асосан, парагвайлар (испан келгиндилари билан индейс аёллари ни-коҳидан вужудга келган метислар). Ин-дейслар, немислар, аргентинлар ҳам яшайди. Расмий тили — испан тили, кўпчилик гуарани индейс тилида сўзлашади. Диндорларнинг аксарияти — ка-толиклар. Аҳолининг 50,5% шаҳарларда истиқомат қилади. Йирик шаҳарлари: Асунсон, Виляррика, Консепсон.
Тарихи
Европаликлар 1527-йил мамлакатга келишидан аввал бу ерда гуарани индейслари яшаган. 1535-йил Парагвай Испания мустамлакасига айлантирилди. Маҳаллий аҳоли қириб ташланди, қолганлар қул қилинди. ХВИИ—ХВИИИ асрларда иезуитлар давлати мавжуд бўлди. Испания мустамлакаларининг мустақиллик йўлидаги уруши натижасида Парагвай 1811-йил мустақилликка эришди ва республика деб эълон қилинди, мамлакатда инқилобий хунта ҳукмронлик қила бошлади. 1842-йилда қуллик бекор қилинди. 1844-йилда биринчи конституция қабул этилди. 1864–70 йилларда Парагвай ҳудудининг ярмини Аргентина ва Бразилия босиб олди. Йирик латифундия эгалари билан ҳарбийлар Миллий республикачилар уюшмаси („Колорадо“)га бирлашди. Парагвай Биринчи жаҳон урушида бетараф турди. Иккинчи жаҳон урушида ҳам бетарафлик эълон қилсада, Германияга кўмаклашди, урушдан кейин немис ҳар-бий жиноятчиларига бошпана берди. Уруш даврида янги саноат тармоқлари вужудга келди, давлат савдо флоти ташкил топди. Парагвай 1945-йил февралда Германия ва Японияга уруш эълон қилди. Урушдан кейин мамлакатда кетма-кет давлат тўнтариши бўлиб турди ва 1954– 89 йилларда А. Стреснер (1954–89 йилларда президент) ҳарбий полициячилар диктатураси ҳукм сурди. 90-йиллардан фуқаролар ҳукумати қокимиятни идора кила бошлади. Парагвай — 1945-йилдан БМТ аъзоси. Ўзбекистон Республикаси билан 2001-йил августда дипломатия муносабатлари ўрнатган. Миллий байрами — 14-май — Мустақиллик куни (1811).
Сиёсий партиялари, касаба уюшмалари
Либерал партия, 1961-йил анъанавий либерал партия парчаланганидан кейин тузилган; Либерал-радикал партия, 1961-йил ташкил этилган: Миллий республикачилар уюшмаси — „Колорадо“ партияси, 1887-йил асос солинган; Парагвай коммунистик партияси, 1928-йил тузилган; Ҳақиқий либерал-радикал партия, 1977-йил ташкил этилган; Инқилобий фебреро партияси, 1951-йил февралда Фебреро (февралчилар) партияси номи билан тузилган; Христиан-демократик партия, 1965-йил асос солинган. Меҳнаткашлар бирлашган касаба уюшма маркази, 1980-йил тузилган; Парагвай меҳнаткашлар конфедерацияси, 1951-йил ташкил этилган.
Хўжалиги
Парагвай — иқтисодий жиқатдан кам ривожланган аграр мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда қишлоқ ва ўрмон хўжалигининг улуши 26,6%, саноатнинг улуши 17,4%. Хўжаликнинг асосий тармоклари: чорвачилик ва ўрмончилик.
Қишлоқ хўжалиги
Мамлакат ҳудудининг чорак қисмидан қишлоқ хўжалигида фойдаланилади, шундан салкам 90% ўтлоқ ва яйлов, 10% экинзор. Яйлов чорвачилиги гушт етиштиришга ихтисослашган. Қорамол, қўй ва от боқилади. Асосий озиқ-овқат экинлари: маккажўхо-ри, маниок, шоли, буғдой, батат, ша-карқамиш, ловия, ситрус мевалар ва бошқа Экспорт учун тамаки, чой, пахта, кофе, тунг ёнғоғи, соя етиштирилади. Токзорлар бор. Тропик ёғочлар тайёрланади.
Саноати
Етакчи тармоклари: қишлоқ хўжалиги хом ашёсини қайта ишлаш, озиқовқат саноати (кушхоналар), ёғочсозлик, тўқимачилик, кўн-пояб-зал, ошловчи кебрачо экстракти, семент ишлаб чиқариш ва бошқа Нефтни қайта ишлаш, ўсимлик мойлари, канд-шакар ишлаб чиқариш корхоналари бор. Йилига ўртача 2,4 млрд. Киловатт-соат электр энергия ҳосил қили-нади. Туз ва оҳактош қазиб олинади. Хорижий компаниялар ёрдамида нефт ва уран конлари ўрганила бошлади. Мамлакат ташқи савдо юкларининг деярли ҳаммаси Парана ва Парагвай дарёлари орқали ташилади. Энг катта порти — Асунсон. Парагвай узунлиги — 1,5 минг км га яқин, автомобил йўллари узунлиги 25,7 минг км. Парагвай четга гўшт ва гўшт маҳсулотлари, пахта, нефт ва нефт экстракти, ёғоч, тунг мойи ва бошқа чиқа-ради, четдан нефт ва нефт маҳсулотлари, машина ва ускуналар, транспорт воситалари, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа олади. Бразилия, Аргентина, Германия, АҚСҲ билан савдо қилади. Пул бирлиги — гуарани.
Маорифи, илмий ва маданиймаърифий муассасалари
Маориф тизимида бошланғич мактабнинг 3 йиллик, 5 йиллик, 6 йиллик турлари бор. Ўрта мак-таб (ўқиш муддати 6 йил) иккита 3 йиллик босқичдан иборат. Ҳунар-техника ўқув юртлари бошланғич мактаб ва 1-бос-қич ўрта мактаб негизида ишлайди. Парагвайда 21 олий ўқув юрти бор, йириклари: Асунсондаги Миллий университет (1890-йил асос солинган), „Нуэстра Сенора де ла Асунсон“ католик университети (1960). Давлат илмий муассасалари: Атом энергияси миллий комиссияси (1965), Ботаника боғи (1914), Ҳарбий география институти (топография ҳариталари), Гуарани тили маданияти академияси (1975); хусусий илмий муассасалари: Парагвай илмий жамияти (1921), Парагвай педиатрия ва болалар гигиенаси институти (1928), Парагвай тарихий тадқиқот институти (1937) ва бошқа Асунсонда Миллий кутубхона, Нафис санъат ва қадимги ёдгорликлар миллий музейи, Табиий тарих ва этнография музейи бор.
Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви
Парагвайда нашр этиладиган асосий газета ва журналлар: „А Бе Се колор“ (кундалик газета, 1967-йилдан), „Аделан-те!“ („Олға!“, ойлик газета, 1942-йилдан), „Вое де трабахо“ („Меҳнат саси“, 2 қафтада 1-марта чикадиган журнал), „Диа“ („Кун“, кундалик газета), „Нотисиас“ („Янгиликлар“, 1844-йилдан), „Патриа“ („Ватан“, кундалик газета, 1946-йилдан), „Перспективас“ („Истиқболлар“, журнал, 1986-йилдан), „Популар“ („Халқ газетаси“, кундалик газета), „Прогресо“ („Тараққиёт“), „Пуэбло“ („Халқ“, ҳафтанома, 1964-йилдан), „Ултима ора“(„Сўнгги соат“, кундалик кечки газета, 1977-йилдан). Миллий ахборот агентлиги йўқ. Радио ва телевидение каналлари тижорат асосида ишлайди.
Адабиёти
Адабиёти испан ва гуарани тилларида. Мустамлака даврида ёзма адабиёт деярли бўлмаган, гуарани индейсларининг бой оғзаки ижоди ривожланган. Мамлакат мустақилликка эришганидан кейингина Парагвай адабиёти шеъриятдан бошланди. Биринчи романтик шоир Н. М. Талавер (1839–67) ватанпарварлик руҳидаги шеърлари билан адабиёт майдонига чиқди, миллий мадҳия ҳам унинг қаламига мансуб. ХХ аср бошларида маърифатпарварлик ғоялари кенг тарқалди, бу соҳада М. Домингес, С. Баэс каби ёзувчилар, Х. Э. ЎЛири, М. Ортис Герреро каби шоирларнинг асарлари диққатга сазовор. Шоир Х. Корреа миллий драматургияга асос солди („Бахцизларнинг зорлиги“ песаси). ХХ аср 2ярмидан бадиий проза равнақтопа бошлади. А. Роа Бастоснингўз халқи тақсирини тасвирловчи ҳикоялар тўплами ва „Инсон фарзанди“ романи (1960) Парагвай адабиётини юқори по-ғонага кўтарди. Ижтимоий низоларни мифологик мотивлар оркали тасвирловчи бу асар жаҳон адабиёти хазина-сига муносиб ҳисса бўлиб қўшилди. Мамлакатда ҳарбий-полиция диктатураси даврида кўпгина ёзувчилар чет элларда яшаб, ижод қилишга мажбур бўлди. 90-йиллардан Парагвай адабиёти янажонлана бошлади.
Меъморлиги ва тасвирий санъати
Парагвай аҳолиси қадимдан сомонли хом ғишт, лой ва қамишдан қурилган кулбаларда яшаб келган. Мустамлака даврида барпо этилган мустаҳкам манзилгохларда ёғоч ва хом ғиштдан ибодатхона, устахона, бозор, лашкаргохлар қурилган, уларнинг атрофида индейсларнинг кулбалари жойлаштирилган. ХВИИ—ХВИИИ асрларда ҳашаматли черковлар барпо этидди. 1840–65 йилларда Парагвай пойтахти — Асунсон шаҳри қайта ре-жалаштирилиб, европача услубда қурилди. Парагвай мустақилликка эришгач, йирик шаҳарларда сарой ва жамоат бинолари классицизм ва италян уйғониш даври услубларида тикланди, ғишт ва тошдан 2–3 қаватли турар жойлар курила бошлади. Кейинги йилларда АҚСҲ ва Бразилия меъморлари иштирокида жамоат мажмуалари, саноат иншоотлари ва уй-жойлар замонавий бинокорлик материалларидан қурилди.
Парагвай ҳудудида қад. замонларда яшаган индейс қабилалари овчилик, балиқ овлаш, деҳқончилик билан шуғулланган ва гулдор сопол идишлар ясаш, баданга нақш солиш, каштали кийимлар тикиш санъатини ривожлантирган. Индейс кулбаларида ёшларга нақшинкорлик ва ўймакорлик сирлари ўргатилган.
ХИХ аср ўрталарида рассомлик мактаби вужудга келди, илк маҳаллий рассомлар (манзарачи С. Риос, портретчи А. Гарсиа) халқ ҳаётини ва мамлакат табиатини акс эттирувчи асарлар яратдилар. ХХ асрда рассом Парагвай Алборно, ҳайкалтарош В. Поляроло, фафик Х. дела Эррерия ва бошқа санъаткорлар ижодида мамлакат тарихи, манзаралари ва халқ анъаналари ифодалаб берилди. АҚСҲ ва Европа санъати таъсирида шаклбозлик, авангардизм оқимлари ҳам тарқалди. Ҳунармандчиликда бадиий тўр тўқиш, чойшабга гул, куш, жониворлар тасвирини тушириш, наққошлик, кулоллик, суяк ва ёғоч ўймакорлиги, кумуш ва мис тақинчоқлар ясаш санъати ривожланган. Индейсларнинг сопол идишларни қолипаки нақшлаш, қуш патидан турли безаклар ишлаш санъати ҳамон сақланиб қолган.
Мусиқаси
Индейсларнинг мусиқа жанрлари хилма-хил: маросим ва меқнат қўшиклари, давра ўйин айтишувлари, тарихий айтимлар ва ишқий ла-парлар, тароналар ва ҳоказо. Флейта (мим-би) ва ҳуштак турлари, суяк ва ёғоч трубалар, барабан, шақилдоқ каби чол-ғулар оммалашган.. Парагвайликлар мусиқаси бутун Лотин Америкасидаги креол мусиқаси билан муштарак бўлишига қарамай, миллий ўзига хос томонлари бор (қўшиқ жанрлари — кансон ва гуарания; чолғу асбоблари — гитара ва арфа). Профессионал мусиқа ХИХ асрдан ривожлана бошлади. ХХ асрда консерт фаолияти урф бўлди. ХИХ аср охири — ХХ аср бошларида дастлабки мусика муассасалари, жамиятлари, уюшмалари ташкил этилди. Композиторлар орасида Р. Хименес, Э. Хименес, Х. А. Флопеc, Х. К, Морено Гонсалесни кўрсатиш мумкин. Асунсонда мусиқа билим юрти, хусусий мусиқа мактаблари бор.
Театри
Дастлабки театр томошалари ХВИ аср ўрталарида кўрсатилди. Мустамлака даврида, асосан, диний мазмундаги асарлар саҳналаштирилди. Миллий театр санъати ХИХ аср ўрталаридан ривожлана бошлади. 1858-йил Асунсонда театр биноси қурилди. ХХ асрда пойтахтда „Гранадос“, „Насонал“, „Индепенденте“ театрлари, А. Суне раҳбарлигидаги Парагвай драма ва комедия труппаси ишлади. Шу даврда гуарани театри ҳам ривожланди. Х. Корреа билан бир қаторда Ф. М. Барриос, Р. Сентурион Миранда, Х. Пла каби драматургларнинг асарлари, Э. Баэс, Э. Рейсофер каби актёрларнинг ижроси томошабинларга манзур.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |