Параллакс (юн. параллахис — оғиш) — фазонинг бирор нуқтаси (мас, ёритқич — сайёра, юлдуз марказидан) Ер орбитасининг радиуси кўринадиган бурчак. Параллакс ёритгич билан Ер орасидаги масофани аниқлашга имкон беради. Агар ёритқичнинг Параллакси маълум бўлса, тригонометрик формулалар ёрдамида унинг Ердан узоқлигини аниқлаш мумкин. Суткалик Параллакс — Ер радиуси билан осмон ёритгичи кўринадиган чизиқ орасидаги бурчак (мас, Ой учун суткалик Параллакс 57’2"70, Қуёш учун 8"80). Йиллик Параллакс — Ер орбитасининг катта ярим ўқи билан осмон ёритгичи кўринадиган чизиқ орасидаги бурчак[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил