Paramaribo
Qiyofa
Парамарибо — Суринам пойтахти. Суринам дарёсининг чап соҳилида. Иқлими субекваториал, январнинг ўртача температураси 26°, август ники 29°. Йиллик ёғин 2250 мм. Аҳолиси 213 минг киши (2000). Темир йўл стансияси, автомобил йўллари тугуни. Аэропорт бор. Мамлакатнинг муҳим порти (четга боксит, ёғоч, ша-кар, ром, шоли, ситрус мевалар чиқарилади). Озиқ-овқат ва ёғочсозлик саноати корхоналари; университет, музей, ботаника боғи бор. Шаҳарга 1640-йилда индейслар қишлоғи ўрнида франсузлар томонидан асос солинган. 1975-йилдан мустақил Суринам пойтахти.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |