Parametrit
Бу мақолада бир қанча муаммолар мавжуд. Илтимос, уларни тузатиб ёрдам қилинг ёки шу муаммоларни мунозара саҳифасида муҳокама қилинг.
|
Параметрит (паро... ва юн. метра — бачадон) — бачадон атрофидаги ёғ тўқимаси (клетчатка)нинг яллиғланиши. Йиринг хреил қилувчи микроблар (асосан, стрептококк, стафилококк, ичак таёқчаси) қўзғатади. П.га купинча ножўя қилинган аборт, туғруқнинг норасо кечиши туфайли жинсий аъзоларнинг зарарланиши, баъзан қовуқ ҳамда ичакларнинг сурункали касалликлари ва бошқа сабаб бўлади. П.нингўткир ва сурункали шакли фарқ қилинади. П.да гавда ҳарорати кўтарилади, эт увишиб, қорин пасти оғрийди, бемор дармонсизланади. Қин орқали текшириб инфилтрат пайдо бўлганлигини аниклаш мумкин. Баъзан инфилтрат йирингласа, йиринг қовуққа, тўғри ичак ёки қорин бўшлиғига тешиб утиши ҳам мумкин. Шунинг учун ўткир П.да дарҳол врачга мурожаат этиш керак, акс ҳолда йирингли П. пайдо бўлиб, йиринг қўшни аъзо ва тўқималарга, ҳатто қонга ўтиши мумкин.
П.нинг олдини олиш учун асосий аборт, айниқса, яширин абортдан сак,ланиш, ҳомиладорликни тўхтатиш за-рур бўлса, фақат стационар шароитда амалга ошириш лозим. П.нинг ўткир шаклида бемор ўринда ётиши тавсия этилади, антибиотиклар, яллиғланишга қарши дорилар буюрилади; сурун-калисида физиотерапевтик муолажалар, курортларда даволаниш мақсадга мувофиқ; йиринглаш ҳолларида хирургик усул қўлланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |