Ўзбек паранжиси.

Паранжи (араб, фаражи — кенг кўйлак) — кўпчилик мусулмон аёлларининг ёпинчиғи; чачвон билан бирга ансамбл ҳосил қилган. Аёллар гавдасини бошидан оёқ яшириб туришга хизмат қилади. Бичими кенг тўн шаклида бўлиб, елкадан пастга томон торайиб борувчи узун бандаги (енги) этакка яқин жойда бир-бирига чатиб бирлаштирилади. Аёл юзини чачвон тўсиб туради. Авра-астарли килиб тикилади. Авраси бахмал кимхоб, банорас, олача ва бошқа матолардан тикилиб, четлари кашта тикиб, каштали жияклар тутиб безатилади, астари чит, сатиндан тайёрланади ҳамда четларига зангори, пушти ёки сидирға шойидан адип қилинади. Паранжининг икки ёнига (чўнтак ўрнига) тик тушган (25 см узунликда) 2 та жияк туташтириб чатилади, жияклар учидан попукчалар чиқарилган, баъзан қўнғироқчалар осилган.

Паранжининг ўтмишдоши фаражи ҳам эркаклар, ҳам аёлларнинг енгил кенг устки кийими бўлган. Қадимги Мисрда пайдо бўлган ва бошқа Шарқ мамлакатларига тарқалган. Марказий Осиёда ХВИ асрда илм аҳлининг устки кийими ҳисобланган. ХВИ асрдан аёлни бегона кўзлардан яширувчи ёпинчиғига, узун енглари безак қисмига айланган. Паранжи ёпиниш ислом шариатига мос келган. ХХ асрдаги ижтимоий ўзгаришлар жараёнида (айниқса, 1930-йиллардан бошланган „Ҳужум“ ҳаракати ва бошқа туфайли) паранжи деярли урфдан қолган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил