Ҳарбий парашут.

Парашут (фр. парачуте — „қулашга қарши“) атмосферада қулаётган обектни ҳаво қаршилиги ёрдамида секинлаштирувчи мосламадир. Парашутлар енгил, қаттиқ матодан тайёрланади (ипак, нейлон каби). Парашут обект вертикал тезлигини камида 75% га камайтириши лозим, акс ҳолда фойдаланиш мумкин эмас. Парашутлар ёрдамида осмондан ерга турли юклар, масалан, одам, улов, озиқ-овқат, бомба, фазовий капсулалар туширилади.