Parazit chuvalchanglar
Кириш
Паразит чувалчанглар - паразитлик қилиб умр кечирувчи чувалчансимон организм бо'либ улар бошқа организм (ҳо'жайин организм) ичида яшайди.[1]Паразит ҳаёт кечириш чувалчангларнинг ташқи тузилишига ва ҳаёт кечириш хусусиятларига катта та'сир қилади.
Паразит чувалчангларнинг хилма-хил турлари мавжуд. Қуидаги ро'йҳатда 5 та паразит чувалчангнинг турлари ҳақида ма'лумт бериб о'тамиз.
Эхинококк - ясси чувалчанглар типига кирувчи тасмасимон чувалчангдир. Эхинококк бошидаги икки жуфт со'рг'ичлари ёрдамида ичак деворига ёпишиб олади ва паразитликни бошлайди. Бу паразитнинг тухумлари жуда тез тарқалади, ва бунга сабаб: улар ем-хашак орқали қорамол, қо'й, от ва туя каби ҳайвонларнинг ичагига тушади ва қон системаси орқали жонзоднинг асосий органларига (о'пка, жигар ва бошқа органларга )боради. Асоси органларга етиб келган тухумлар о'зидан жуда катта ва ҳатто чақалоқ бошидек личинкаларга то'ла пуфак (финна)ни ҳосил қилади. Кейинчали бу пуфакни еган ҳайвон о'зига ко'плаб личинкаларни юқтириб олади.

Чо'чқа тасмасимон чувалчанги - бу ҳам ясси чувалчанглар синфига киради.
Унинг нафақат танасининг тузилиши балки ҳаёт кечириши ҳам қорамол тасмасимон чувалчангига о'хшаб кетади.
Ушбу паразит чувалчангда бошча, бо'йин, со'рг'ич, бачадон, тухумдон ва уруг'донлар мавжуд.
Чо'чқа тасмасимон чувалчанги вояга етганда одам ичагида, личинкаси эса чо'чқалар мускулида учрайди.
Бу паразитни юқтириш учун яхши пиширилмаган чо'чқа го'штини хазим қилиш етарли.

Болалар гижжаси - бу паразит организм то'гарак чувалчанглар типига киради. Ушбу паразит асосан ёш болаларнинг ичагида паразитлик қилади, Унинг ранги оқиш бо'лади ва оддий ко'з билан ко'риш қийин чунки жуда кичкин бо'лади (5–10 мм). Ург'очи гижжа уруг'ланганидан со'нг орқа чиқарув тешиги яқинида яшашни бошлайди ва кечаси бо'либ о'тди чиқиб тери атрофига туҳум қо'яди. Бу тухумлар организмга тушса қайта ривожланади. Бу гижжа тухумлари касал одамнинг буюмлари (кийми, то'шаги ва ҳоказо) орқали юқади.

Ришта - болалар гижжаси каби то'гарак чувалчанглар типига мансуб паразит ҳайвон. Бу паразитни асосан тропик ва субтропик о'лкаларда топиш мумкин. Тана тузилиши узун ипга о'хшайди, узунлиги 32 см дан тортиб то 100 см гача бо'лиши мумкин. Ришта паразити асосан оёқ ва қо'л териси остидаги бириктрувчи то'қимада учрайди ва паразитлик қилаётган жойини ҳо'л яра қилади. Бу ришта паразити билан касалланган одам сув ҳавзасига тушганда танадан ярим қисми чиқиб турган ришта личинкаларни қо'йиб юборади ва у сувни ичган одам о'зига юқтириб олади. Бу личинка вояга етиши учун 1 йилча вақт кетади.

Бо'ртма нематода - о'симликларнинг ер тагидаги қисмида паразитлик қилувчи организмдир. Ушбу паразитни юқтириб олган о'симликнинг илдизи но'хотдек балки ундан йирикроқ бо'ртма ҳосил бо'лади. Бунинг оқибатида о'симлик о'сишда секинлашади ва ҳатто ҳосилдорлиги камайиб боради. Агарда паразит кучли тасир қилган бо'лса о'симлик ҳатто ҳалок бо'лиши мумкин. Бу паразит асосан полиз экинлари (бодринг, қовун, памидор, картошка)да учрайди.
Ишлатилган манбалар
- ↑ Давлат илмий нашриёти. О'збекистон миллий энциклопедияси, 2017 — 208-бет. ИСБН 978-9943-07-508-5.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |