Парчин (форс.) — меъморлик безакларида ишлатиладиган сирланган сопол тахтачалар; турли рангларда сирланиши билан кошиндан фарқ қилади. Нақш, ёзув, тасвирлар ишлаш (мозаика)да парчиндан фойдаланилади. Шакли: тенг томонли учбурчак, мурабба, тўртбурчакли, баъзан 6, 8 қиррали ҳам бўлади. Уста парчин усулида безак яратиши учун аввал хом лойдан тахтачалар тайёрлайди, уларни хумдонда пишириб сопол ҳолига келтиради, сўнг устидан сир беради (бўяй-ди). Сирланган тахтачалар хумдонда яна пишириб олинади, шундан сўнг бинолар безагида ишлатилади. Ўзбекистон ҳудудида парчин билан безатилган меъморий обидалар кўп (Регистон ансамбли ва бошқалар). Ҳозирги кунда ҳам меъморликда парчин кенг қўлланади (Халқлар дўстлиги саройи, Олий Мажлис, Ўзбекистон консерваторияси биноларида ва ҳоказо).[1]

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил