Parda
Парда — 1) драматик асар, театр спек-таклининг бўлими (акт.). Мавзунинг мураккаблиги ва давомийлигига қараб песа ва спектакл 1 П.дан 5 П.гача бўлиши мумкин. Мумтоз драматургия ва ўтмишдаги театрда П.лар кўп бўлган. Замонавий песалар ва спектакллар эса, одатда, 2 П.дан иборат. П.лар кўри нишларга (улар баъзан воқеалар, саҳналардеб аталади) бўлинади. 1-П.да кў-пинча экспозиясия ва воқеанинг тугуни, сўнгги П.да ечими берилади. Асосий П.ларда воқеалар ривожланиб бориб чўққига кўтирилади ва тугалла-нади. Баъзи саҳна асарларида махсус мукаддима ва якун бўлиб, улар пролог ва эпилог деб аталади; 2) анъанавий театрда мусаввирлар томонидан чизилган махсус суратли П.лар бўлиб, томоша олдидан айвон, кўшк ёки тирго-вичларга осиб қўйилган. Ўрта асрларда аёл санъаткорлар ҳарир оқ П.лар ортида соз чалган, куйлаган ва рақсга тушган. Қўғирчоқ театрининг "Чодир хаёл" ва "Чодир жамол" турларида томошалар 3 томонига П. тортилган ва олди очиқ чодирларда кўрсатилган; 3) театр саҳнаси олдидаги икки томонга сиргалиб очиладиган (баъзан юкррига кўтариладиган) бахмал тўсиқлар, саҳнанинг ёнларида ва орасида спектакл мавзусини очувчи рассом томонидан ўйлаб чизилган безаклар ҳам П. деб аталади. Кичик воқеалар авансаҳ-нада ўйналаётганда П. ярим ёки бутунлай ёпилиши ва яна очилиб асосий вокеалар давом этиши мумкин. Бундай П. интермедия П.си дейилади. Театрларда ёнғиндан сақловчи (темир ёки асбестдан) П.лар ҳам учрайди; 4) хонани қуёш нури, шамол, ёт кўздан тўсиш ёки безак учун дераза ва эшикларга тутиладиган матолар. Тахмон, токча, бурчак ёки хонанинг бирон қисмини тўсиш учун ҳам қўлланади. Келинкуёв учун солинган жойлардан тўсиб турувчи П. чимилдиқ деб аталади. П.лар турли газламалардан тикилади. Ҳозирги кунда "жалюзи" П.лар урф бўлмоқда.
Муҳсин Қодиров.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |