Пардоз — 1) амалий санъат (заргарлик, ганч ва ёғоч ўймакорлиги, мис- карлик ва бошқалар)да нарсалар сиртига бериладиган сўнгги ишлов, жило; 2) ўймакорликда нақш яратиш усули; ганч ўймакорлигида 6 та П. — лўла пардоз, пах-пардоз, табақа П., чизма П., чока П. ва қирма П. турлари бор. Содда ва мураккаб П., заминли ва заминсиз ўйма турлари ўйма-корлик нақшлари талқинида яққол кўринади. Бундай П. нақшланган юзани жозибадор бўлишини таъминлайди.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил