Parfenon

Парфенон (— бокира қиз) — Акропол (Афина)даги маъбуда Афина ибодатхонаси, юнон меъморлиги санъатининг улкан ёдгорлиги. Милоддан аввалги 447—438 йилларда Иктин ва Калликрат томонидан қурилган. Ибодатхонада катта селлалар (ди-ний ҳайкаллар учун хоналар) ва кичик хоналар (худди ибодатхона каби "Парфенон" деб номланган) бўлиб, уларда хазиналар сақлаш мўлжалланган. Бу хоналар (тарҳи 30,89х96,54 м) дорий колоннадалари билан ўралган. Ҳашаматли оқ мармарли иншоот Фидий ва юнон ҳайкалтарошлари ишлаган ҳайкалтарошлик безаклари билан тўлдирилган. Бино тарзи ҳошияси метопларида кентавр, баҳайбат одам, амазонкаларнинг ўзаро кураш саҳналари, фронтонлари ҳайкалтарошлик мужассомоти билан безатилган. П. меъморлигида юнон санъатининг буюклиги унинг гуллаган давридаги гармонияси, гўзаллиги, ҳаётийлиги акс эттирилган. 1687-йилда турклар билан бўлган урушда венецияликлар томонидан вайрон қилинган. 1801—03 йиллар П. ҳайкаллари Англияга олиб кетилиб, 1816-йил Британия музейига қўйилган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Парфенон ибодатхонаси ҳозирги кунга қадар зо'рг'а сақланиб қолган.