Парфянлар, парфияликлар — элат, милоддан аввалги 1-минг йиллик ва милоднинг бошларида Каспий денгизининг жануби-шарқида, ҳозирги Жанубий Туркманистон ва Хуросонда яшаганлар (қад. Партава — Парфия вилояти). П. эроний тиллардан бирида сўзлашган, асосан, деҳқончилик билан шуғулланган. Парфиядаги ирригация иншоотлари милоддан аввалги 1-минг йиллик бошларидаёқ маълум бўлган. П. [[Мидия подшолиги таркибига кирган (қаранг [[Мидия), сўнгра эса (Кир ИИ даврида) — Ахоманийлар давлати қўл остида бўлган, уларга солиқлар тўлаб, жангчилар (отлиқ камончилар) етка-зиб беришган. Доро И даврида Парфия ва қўшни Гирканияда қўзғолон кўтарилиб, у ахоманийлар қўшини томо-нидан қийинчилик билан бостирилган (521 йил 8-март ва 12-июлдаги жанглар). Милоддан аввалги ИВ асрнинг 20-йилларида П. Александр томонидан тобе этилган, сўнгра (милоддан аввалги 281 йилдан) Салавкийлар давлати таркибига кирган. Милоддан аввалги тахминан 250 йилда мустақил Парфия подшолиги бар-по этилган, унинг асосий ўзагини П. яшаган ҳудуд ташкил қилган. П.нинг асосий дини — зардуштийлик; Митра ва Нанайя (Анахита) култлари ҳам кенг тарқалган. П. ёзуви оромий алиф-боси асосида вужудга келган. П. дунё-вий адабиет обидаларидан озгинасиги -на форсча қайта ишланган шакдда сақланиб қолган. Парфия тили милодий ИИИ—ИВ асрларда сосонийлар даврида ҳам муомалада бўлган; тахминан ВИ асрда у форс тили томонидан сиқиб чиқарилган. Қад. П.нинг авлодлари туркман халқи ва Шарқий Эрон (Хуросон)даги форс ха-лқи этногенезида қатнашганлар.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил