Паришад-Маурия империясида давлатни бошқаришда подшо аʻёнлари кенгаши ҳисобланади.„Артхашастра“да мазкур кенгаш мантрипаришад (подшо вазирлари-мантринлар мажлиси) деб аталган.Кенгаш барча буйруқларни бажариш ва тизимни текшириш билан шуғулланган.Паришаддан ташқари бир неча ишончли шахслардан тузилган тор доирадаги махфий кенгаш мавжуд эди.Зарур ишларни ко'риб чиқишда иккала кенгашни бирлаштириб йиғилиш ўтказилар,паришад таркиби давлат эҳтиёжидан келиб чиқар эди.Ашока даврида Паришад дхарма қонун-қоидалари бажарилишини назорат қиларди ва мамлакат ўлкаларини текшириш сиёсий амалдорлар вазифаларини белгилар эди.Паришадда гоҳо қизғин тортишувлар бўлиб турар,гоҳо подшо билан паришад о'ртасида ҳам ихтилофлар юзага келар эди.Айниқса,Ашока даврида бундай зиддиятлар кескин тус олди[1].

Паришад ўз имкониятларини кенг қулоч ёйдиришни хоҳлаган зодагонлар,ҳарбийлар ва коҳинлардан ташкил топган эди.Ведалар даврида у таркиб жиҳатидан анча кенг бўлиб,рожалар сиёсатига ижобий таʻсир кўрсатар, демократия услубида иш олиб борар эди.Аста-секин унинг таркиби қисқариб,фақат аслзодалар иштирок этадиган маслаҳатчи органга айланиб қолди.Маурийлар даврида подшо ҳокимияти кучайган вақтда ҳам паришад ўз мавқеини сақлаб қолган эди[2].

Манбалар

  1. Ғофуров А. Ҳиндистон.Фағона давлат университети.2009
  2. शैलेन्द्र सेंगर "प्राचीन भारत का इतिहास", प्रकाशक: अटलांटिक पब्लिशर्स और डिस्ट, २००५
  3. रोमिला थापर भारत का इतिहासा० प्रकाशक : राजकमल प्रकाशन, २००८
  4. विपिन चन्द्र आधुनिक भारत का इतिहास० प्रकाशक: ओरिएंट ब्लेकस्वान, २००९
  5. پانهی تاریخ قدیم بندوستان " نگارشت پبلش
  6. . ڈاکٹر مبارک علی تاریخ اور آج کی دنیا " ، فکشن باؤس لابور ۲۰۰۵

Ҳаволалар