Parixon
Парихон, пархон (форс. — руҳ ва ўқимоқ) — пари, жин каби кучлар ёр-дамида беморларни касалликлардан халос қилувчи дуохон, азайимхон, фолбин; П. баъзи жойларда бахши деб ҳам юритилади. П.лик Марказий Осиёнинг кўпгина ҳудудларига қадимдан тарқалган. П. Ўзбекистонда энг кўп ёй-илган ҳомий руҳлардан бирининг об-разларидан бўлиб, у гўзаллик тимсолида тасвирланади. П.лик касалликни жин, алвасти ва пари кабиларнинг таъсири деб ҳисоблайди. П.нинг асосий даволаш қуроллари — дойра (чилдирма) ёки камчи, баъзан дутор ёки хивчинлардан иборат бўлган. П. беморни қоронғи хонага киритиб, ўзи ёдлаган ибораларни такрорлаб касалга теккан деб гумон қилинган жинларга дўқ-пўписа қилган. У дойра (чилдирма) ёки дутор чалиб, камчи билан бемор танасидан жинларни ҳайдашга интилган. Беморга теккан парилар учун товуқ, улоқ, қўй, қўзи кабилар қурбонлик қилинган. Жониворларнинг қони париларга бағишланган. П. беморнинг руҳига кучли таъсир этишга ҳаракат қилган. Жа-ҳоннинг кўпгина халқларида қам П.нинг кўринишлари ва қолдиқларини учратиш мумкин. Илмий билимларнинг ҳозирги тараққиёти уларнинг моҳия-тимазмунини холисона очиб беришни кун тартибига қўйди. П.лик шаманликнинг Марказий Осиё шароитидаги қолдиғи ҳисобланади.
Адабиёт
- Снеcапев Г. П., Реликти домусулманских верований и обрядов у узбеков Хорезма, М., 1969; Басилов В. Н., Шаманство у народов Средней Азии и Казахстана, М., 1992.
Очил Бўриев.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |