Икки палатали парламентга эга давлатлар
  Бир палатали парламент ва қонун чиқарувчи органга эга давлатлар
  Бир палатали парламентга эга давлатлар
  Парламент ё'қ

Парламент — (инглизча: парлиамент, франсузча: парлемент) давлатнинг давлат ҳокимияти органларидан биридир. Парламент вакиллик муассасаси бўлиб, унинг депутатлари халқ томонидан сайланади ва парламентда унинг манфаатлари ҳимоя қилинади. Парламент қонунчилик ҳокимиятини амалга оширади, яъни давлатнинг қонунларини қабул қилишда мутлақ ҳуқуққа эга бўлади. Парламент давлатнинг ички ва ташқи сиёсатини белгилаш ва амалга оширишда қатнашади, давлат буджетини тасдиқлайди, давлатнинг солиқ асосларини ва умумдавлат солиқлари ҳамда йиғимлари турлари белгилаб беради. Парламент бошқа давлат органларини шакллантиришда давлатнинг олий мансабдор шахсларини тайинлашда қатнашади — бу ишларни ё ўзи бажаради, ёки тегишли номзодлар у билан келишиб бажарилади. Парламент давлат қонунлари ижроси устидан ва ижроия ҳокимияти органларининг фаолияти устидан, янги қонунларнинг тасдиқланиши устидан парламент назоратини амалга оширади.

Парламент аҳоли турли қатламлари ва гуруҳларини, давлат минтақаларини жипслаштирувчи орган бўлиб хизмат қилади.

Олий Мажлис биноси

Парламент бир палатали ёки икки палатали бўлади (камдан кам ҳолларда палаталар кўпроқ бўлиши мумкин). Икки палатали парламентда палаталарни бири умумхалқ вакиллиги принсипида бўлади. Унинг депутатлари ҳудудий сайлов округлари бўйича сайланади. Давлатнинг ҳудуди шундай округларга тақсимланади (мажоритар сайлов тизими) ёки пропорцианал (мутаносиб) сайлов тизими бўйича, яъни сиёсий партиялар ва ҳаракатлар таклиф этган рўйхатлар бўйича ёхуд аралаш тизим бўйича сайлаш ўтказилади.

Палаталарнинг иккинчиси давлатнинг қисмларидан вакиллик принципида бўлади. Мазкур палата аъзолари тегишли ҳудуд аҳолиси томонидан, минтақаларнинг қонун чиқарувчи мажлислар томонидан сайланади ёхуд минтақалардаги қонун чиқарувчи ва ижрочи ҳокимиятнинг бошлиқлари лавозимларини эгаллаб турганлари туфайли палата аъзоси бўладилар, ё бўлмаса, минтақалар ижроия ҳокимияти органлари томонидан тайинланадилар.

Икки палатали парламентда палатанинг тенглиги ва айни бир вақтда ишлаши принципидан камдан кам фойдаланилади, кўпинча мустақил ишлайдиган юқори ва қуйи палаталар деб аталган принцип амал қилади, қонунчилик жараёни қуйи палатада бошланади ва у қабул қилган қонун кўриб чиқиш ва маъқуллаш учун юқори палатага узатилади.

Парламентлар сессия тарзида ишлайди. Сессиялар парламентнинг ялпи мажлисларидан ёки касаба мажлисларидан, депутатлик қўмиталари, комиссиялари, фракциялари ва гуруҳларнинг ишидан, парламентдаги тингловларидан ва бошқа тадбирларидан иборат бўлади. Айрим парламентларнинг депутатлари фақат сессияларда ишлайдилар, бошқалари депутатлик мандати тан олингач, аввалги лавозимидан бўшаб доимий ишлаш учун парламентга ўтадилар. Парламент давлатнинг қонунларини қабул қилишдан ташқари қарорлар, баёнотлар, декларациялар, мурожаатномалар, резолюциялар ва бошқа ҳужжатларни ҳам қабул қиладилар.

Парламентнинг регламенти (парламентларнинг регламентлари) парламентни ташкил этишни тартибга солувчи асосий ҳужжатдир. Бундан ташқари парламент тўғрисидаги, парламент депутатлари (аъзолари)нинг мақоми ҳақидаги, унинг қўмиталари ва комиссиялари тўғрисидаги қонунлар ҳамда бошқа ҳужжатлар ҳам бўлиши мумкин.

Парламент тарихи

Парламентда овоз бериш

Миллий тикланиш

Жаҳон мамлакатларининг парламентлари

Яна қаранг