Пармачак (cаэсиус) — итузумдошлар оиласига мансуб ўцимон ўсимликлар, чала буталар ва буталар, баъзан паст бўйли дарахтлар (тропикларда) туркуми. Ўзбекистонда бегона ўт ҳисобланадиган гули оқиш, меваси қора-жигарранг. Пояси сершох, тик усади, бўйи 50 см дан 120 см гача. Барглари силиндрсимон. Меваси — кўсакча, думалоқ резавор. Июн-июлда гуллаб мевалайди. Бир ўсимлик 40 мингтагача уруғ беради. Уруғлари қаттиқ қобиқли, Ўзбекистонда намчил дарахтзорларда, бог'ларда, то'қайзорлар, экинзор далаларда бегона ўт сифатида кўп учрайди. Пармачакнинг дориворлик хусусияти кучли. Халқ табобатида асосан нафас йўллари ва қон-томир хасталикларини даволашда меваси ва баргидан фойдаланилади.[манба керак]